RU

Последние новости

01:01Расман: "Милан" "Манчестер Сити" ҳимоячиси трансферини эълон қилди  2 00:50"Зенит" ўртоқлик ўйинида Иордания термасини мағлуб қилди  0 00:15Руди Гарсия Бельгия термасининг муҳим футболчиларини қайтармоқчи  1 23:50Слот "Лилль"га қарши ўйин ҳақида: "Отам доим ҳам мен томонда бўлмайди"  1 23:28Неймар собиқ жамоасига қайтишга яқин  4 23:07"Локомотив" Туркияда "Уфа"га қарши ўйнайди  0 22:51"Сўғдиёна" БААда "Ростов"га йирик ҳисобда ютқазди  6 22:16"Бетис" Антони маошининг катта қисмини тўлайди  1 21:54"Пахтакор" назорат ўйинида Сербия жамоасига мағлуб бўлди  9 21:39Футзал. Мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди  0 21:24"Нефтчи" Туркиядаги бешинчи ўртоқлик ўйинида тўртинчи марта дуранг ўйнади  8 21:09Расман: Ойбек Бозоров шартномани узайтирди  3 20:53Аморим "Манчестер Юнайтед"дан хафа бўлди  9 20:29"Бавария" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 19:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Насаф"га 7 та гол урди (+ якуний мусобақа жадвали, рамзий жамоа)  1

Диёр Имомхўжаев: Сентябрь ойини ҳеч қачон шундай кутмаган бўлсангиз керак? Новости

Диёр Имомхўжаев: Сентябрь ойини ҳеч қачон шундай кутмаган бўлсангиз керак?

Ўз вақтида ишсиз юрган профессионаллар ҳақида мақола ёзгандим.

Ҳаммасини келтириб ўтирмайман, Ўзбекистон миллий терма жамоасига устозлик қилган сўнгги уч мутахассис — Рауф Инилеев, Миржалол Қосимов ва Вадим Абрамов эътибордан четда қолиб кетгани айтилганди мақолада.  

Ҳозир кўпчилик сентябрь ойини кутаётгани бежиз эмас. Бунга ЖЧ саралаш ўйинларидан ҳам кўпроқ, ЎФФдаги эҳтимолий ўзгаришлар сабабдир. Сайловлар, уларнинг натижалари, шу кунгача фаолият олиб борган раҳбариятнинг келгуси тақдири қандай бўлиши кўпчилик учун қизиқ.

Вазият қизиқ, сайловлар қандай якун топишини ҳозирча ҳеч ким билмайди. Худди шу таркиб футболни бошқаришда давом этиши ҳам, улар ўз ўрнини умуман бўшатиб қўйиши ҳам ёки президент ўзгарган тақдирда ҳам, унинг ёрдамчилари ишида давом этиши ҳам мумкин. Мана шу ўринда бир нарсани илтимос қилардим, ҳозирги раҳбарият шахсиятига тегадиган изоҳлар қолдиришдан тийилган энг яхши йўл, биз уларни етарли даражада танқид қилиб бўлдик. Энди паст даражадан бир қадам юқорига чиқиб, қолганини кузатиш энг тўғри йўлдек. Зеро бугунги футбол журналистикаси ва миллионлар ўйинини шу журналистлардан кам тушунмайдиган футбол мухлислари ким аслида ким эканини кўрсатиб бера олдик. Энг муҳими шу, буни катта ютуқ деб айта оламан.

Олий лиганинг 2-давраси старт олган бир пайтда жамоаларга разм солиб, кўнглим очиғи бироз кўтарилди. Чемпионатга секинлик билан бўлса-да, интрига қайтаётгандек таассурот бор. Турли вақт ва даврларда ишлаган мураббийлар, бугун ўзаро рақобатчи бўлиб, бир даврда фаолият олиб бораётгани чиройли иш: энди Мирко Йеличич, Нўъмон Ҳасанов, Рўзиқул Бердиев, Виктор Кумиков, Улуғбек Бақоев, Шота Арвеладзе, Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин ва Вадим Абрамов кабилар бир вақтнинг ўзида рақобатлашиш имкониятига эга бўлди. Агар “Обод” бошида туриб бера олганида, бу мураббийлар қаторида Рауф Инилеев номи ҳам бўларди.



Мен буларни нега санаб ўтдим, агар футболда ҳеч нарса ўзгараётгани йўқ деб ҳисоблайдиганлар бўлса, уларга кичик эътирозим бор. “Пахтакор” ва “Бунёдкор” раҳбариятида улкан ўзгаришлар бўлганини кўрдик. Футболга хусусий инвесторлар кириб келаётгани “Обод”ни украиналиклар қўлга олаётганида ҳам кўринмоқда. Водий клублари ўзига келишни бошлагани, воҳа жамоаларида рақобатбардошлик ошгани яна бир мисол. Бу албатта дастлабки таассуротлар холос, балки адашгандирман. Аммо ҳозирча шунисига ҳам шукр. Эндиги навбат вилоят клубларини ҳам профессионал босқичга олиб чиқиш, футболга жиғилдони билан эмас, ақли, замонавий дунёқараши билан кириб келадиган ёш кадрларга имкон бериш деб биламан.

Умид қиламанки, ҳаётга, спортга замонавий нуқтаи назар билан қарайдиган, тил биладиган, эскилик сарқити таъсири остида қолиб кетмаган, Англия, Испания, Германия каби чемпионатларни мунтазам кузатиб борадиган, уларнинг яхши жиҳатларидан ўрнак олишга уринадиган авлод футболга кириб кела бошлайди. Бу ҳолат кўп жиҳатдан сентябрдаги сайловларга боғлиқ.

Мана шундай оптимистик руҳ билан озгина сабр қилишни ва бунинг фонида миллий терма жамоа футболчиларини қўллаб-қувватлашни истардим. У хоҳ Аҳмедов бўлсин, хоҳ Жепаров ёки Рашидов — аҳамияти йўқ. Мана шу йигитлар ва бутун бир жамоа Ўзбекистон футболида катта бурилиш ясашга жуда яқин. Менимча ҳеч бир футбол мухлиси сентябрь ойини бу қадар интиқлик билан кутмаган бўлса керак.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика