RU

Последние новости

18:40ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" (матнли трансляция)  17 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  3 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  3 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  6 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  4 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  30 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  4 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  6 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  22 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  1

"Динамо": Тошкентда "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Олмалиқ" билан ўйнаймиз Новости

"Динамо": Тошкентда "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Олмалиқ" билан ўйнаймиз

Пайшанба куни Самарқанддаги йиғин доирасида шаҳримизнинг Биринчи лигадаги жамоалари «Шердор» ва «Регистон» клубларидан ташкил топган жамоага қарши майдонга тушган вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишди.
Ўйин давомида Равшан Ҳайдаров бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказди. Таркибда футболчилар анча кўплиги боис, куни кеча мураббийлар кўригига келган нигериялик футболчилар рақиб жамоа сафида майдонга туширилди ва жамоамизга қарши синовдан ўтказилди.

Қизиқарли кечган ўйин динамочиларнинг ишончли ғалабаси билан якун топди. Дастлабки гол 12-дақиқада Ойбек Нурбоевнинг ўнг қанотдан ошириб берган голидан кейин Тўлқин Мирзаев томонидан киритилган бўлса, иккинчи гол 60-дақиқада Алишер Саматовнинг тўп оширишидан кейин Владимир Киликевич томонидан дарвозага йўлланди.

Ўртоқлик учрашуви. 18 июль (пайшанба)
«Динамо» -«Шердор» - 2:0 (1:0)
Голлар:
Тўлқин Мирзаев 12, Владимир Киликивич 60.
Бош ҳакам: Николай Мешков
«Динамо»: Андрей Мельничук (Игорь Михайлов, 46), Ойбек Нурбоев (Алишер Саматов, 46), Аҳрол Рисқуллаев (Азамат Абдуллаев, 60), Ильдар Маматказин (Ислом Ҳамидов, 75),, Темур Дадашев (Аваз Агалиев, 46), Акмал Бозоров (Георгий Адамян, 70), Комил Шарофутдинов (Омаджон Тайлоқов, 60), Абдулло Набиев (Бобур Насимов, 75), Азамат Бобожонов (Темур Шарипов, 70), Владимир Киликивич (Юнус Суюнов, 70), Тўлқин Мирзаев (Дилшод Жабборов, 46).
Огоҳлантиришлар: Ойбек Нурбоев (27), Ахрол Рисқуллаев(40), Аваз Агалиев (60)

Иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўраётган Самарқанднинг «Динамо» жамоаси 20 июль кунидан Тошкентда йиғин ташкил этади. Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоа пойтахтда бир қатор назорат учрашувлари ўтказиб, янги футболчиларни синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.

Хусусан, ҳозирга келиб тўртта жамоа билан ўртоқлик баҳси борасида келишувга эришилган. Жумладан, 23 июль куни вакилларимиз «Пахтакор» клубига қарши саф тортишса, икки кун ўтиб Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси билан назорат баҳсида майдонга тушилади. 28 июлда эса йиғин доирасидаги сўнгги ўйинда Равшан Ҳайдаров шогирдлари Игорь Шквирин бошқарувидаги «Олмалиқ» жамоаси билан рўбарў келишади. 20 июль куни бошланадиган йиғин 29 июлда якунига етади ва жамоа Самарқандга қайтади.

Йиғин доирасидаги ўйинлар рўйхати:

23 июль. «Пахтакор» - «Динамо»

25 июль. «Динамо» - «Нефтчи»

28 июль. «Динамо» - «Олмалиқ».
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика