RU

Последние новости

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  366 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

"Динамо": Мурзоев 2015 йилда жамоанинг энг яхши футболчиси Новости

"Динамо": Мурзоев 2015 йилда жамоанинг энг яхши футболчиси

Олий лига 2015 йилги мавсуми «Динамо» жамоаси учун омадсиз якунланган бўлсада, клуб расмий сайти ўз анъанасига биноан мухлислар ўртасидаги сўровномага кўра, жамоанинг бу йилги энг яхши футболчисини аниқлади.

Сўнгги бир ой вақт давомида клуб расмий сайтида «Сизнингча, «Динамо» жамоасининг 2015 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси ким?» сўровномасида энг кўп овоз жамоа тўпурари Камолиддин Мурзоевга аталди. Иккинчи даврада «Динамо» сафига қўшилиб 13 ўйинда 8 та гол урган ва 2 та голли «пас»га муаллифлик қилган 28 ёшли форвардга 114 та овоз (37,1%) берилган.

Бу борада унга «рақобат» қилган футболчи Илҳом Юнусов бўлди. Самарқандлик тажрибали яримҳимоячига 94 та овоз (30,6) берилган. Учинчи ўринда эса марказий ҳимоячи Ильдар Маматказин қайд этилди. Андижонлик ҳимоячи 26 та овоз (8,5) тўплаган.

Шунингдек, сўровномада Аваз Агалиев 22 (7,2%), Артём Филипосян 15 та (4,9%) бўлса, Дилшод Шарофутдинов, Отабек Зокиров, Акмал Холмуродовлар ҳам қисман овоз олган. Сўровномада умумий 307 овоз берилган.

2007 йилдан буён аниқланиб келинаётган «Динамо»нинг «мавсумдаги энг яхши футболчиси» номига лойиқ кўрилган футболчилар:

2007 йил – Фарҳод Тожиев
2008 йил – Илёс Қурбонов
2009 йил – Баҳодир Насимов
2010 йил – Илҳом Юнусов
2011 йил – [Дэвид Ония]
2012 йил – Иван Нагаев
2013 йил – Андрей Мельничук
2014 йил – Андрей Мельничук.
2015 йил – Камолиддин Мурзоев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика