RU

Последние новости

20:48ПСЖнинг Мбаппедан 80 млн евро қарзи бор, клуб буни тўлашдан бош тортди  0 20:24Драган Черан Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарига айланди  1 20:11Расман: Компани — "Бавария" бош мураббийи!  5 19:59Компанини "Бавария"га Гвардиола тавсия қилган  0 19:40Ўзбекистон Суперкубоги. "Пахтакор" - "Насаф" 1:1 LIVE (матнли трансляция)  106 19:35Карло Анчелотти: "Мен фаолиятимни "Реал"да якунламоқчиман"  7 19:14"Манчестер Юнайтед" англиялик марказий ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 18:51Расман: Александр Кержаков — "Кайрат" бош мураббийи  3 18:26Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум  12 18:12Ўзбекистон Суперкубоги. "Пахтакор" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум  24 18:05Расман: Ханс Дитер-Флик — "Барселона" бош мураббийи  27 17:30Суперкубок. Жамоаларнинг кийиниш хонасидан суратлар  1 17:05Суперкубок. "Бунёдкор" стадионидан эксклюзив суратлар   4 17:03Эшитдик-да! "Динамо" футболчиси жамоани тарк этди  10 16:22Мали U-23 терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  13

"Динамо" 7 йилдан сўнг "Бунёдкор"дан очко олди — Суперлига 5-туридаги 4 та ўйиндан қизиқарли фактлар Новости

"Динамо" 7 йилдан сўнг "Бунёдкор"дан очко олди — Суперлига 5-туридаги 4 та ўйиндан қизиқарли фактлар

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган 4 та ўйиндан сўнг жамоалар қисқа танаффусга чиқишди.

Эндиликда улар эътиборни кубок баҳсларига қаратишади. Гарчи тур тўлиқ якунланмаган бўлсада бўлиб ўтган учрашувлардан қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


- "Андижон" 16 йилдан сўнг Тошкентда "Локомотив"ни мағлуб этишни уддасидан чиқди. "Бургутлар" бу ишни охирги маротаба 2007 йилги мавсумнинг якунида амалга оширган. Дониёр Ҳамидуллаевнинг ягона голи жамоага 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирган. 

- "Локомотив" 4 йилдан буён уйда "Андижон"дан устун кела олмаяпти. "Темирйўлчилар" сўнгги бор 2020 йил Андрей Фёдоров даврида рақиби устидан зафар қучган. Ўшанда "Андижон" устози Александр Хомяков бўлганди.

 

- "Динамо" 7 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олиб кетди. Самарқандликлар 2017 йилдан бери илк маротаба бу ишни уддалади. Бу йилда жамоа Олег Тюлькин бошчилигида ортга 1:1 ҳисоби билан қайтган. 

- Икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихида Суперлигада биринчи маротаба 0:0 ҳисоби қайд этилди.  

- "Бунёдкор" ўз тарихидаги энг ёмон стартни амалга оширди. "Қалдирғочлар" мавсумни кетма-кет 5 та ғалабасиз серия билан бошлади. Бунгача энг ёмон натижа 2 та ўйинни ташкил қилаётганди. 


- "Қизилқум" кетма-кет иккинчи йил Жиззахда "Сўғдиёна"га гол ура олгани йўқ. Бу баҳсларда бир хил ҳисоб қайд этилди (1:0).

- "Сурхон" мезбон мақомида беш йилдан сўнг ОКМКдан 3 очко тортиб олди. Термизликлар 2019 йилда уйда олмалиқликларни енгганди 1:0

- Асадбек Каримов ОКМКга қарши кетма-кет иккинчи ўйинда собиқ жамоасига гол уриб "Сурхон"га 3 очко келтирди. 2023 йил 2 та гол, 2024 йил 1 та гол. 

- "Сурхон" 5-турга келиб жорий мавсумдаги биринчи ғалабасини тантана қилди.

 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика