Латвиялик посбон, Олимпиадага чиққан футболчи, чет эллик мураббий ва македониялик тўпурар. Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари
28 мая 2024 17:48
Новости
Латвиялик посбон, Олимпиадага чиққан футболчи, чет эллик мураббий ва македониялик тўпурар. Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари
"Championat.asia" сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши дарвозабони - Роберт Озолс ("Қизилқум").
"Қизилқум" бу тур Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув давомида Латвия терма жамоаси посбони бир неча бор "Қизилқум"ни голдан қутқарди. Шу тариқа Роберт Озолс турнинг энг яхши дарвозабони бўлди.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши мураббийи - Веско Стешевич ("Металлург").
Веско Стешевич бошчилигидаги "Металлург" бу тур ўз майдонида "Навбаҳор"га қарши ўйнади ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасида бораётган "Металлург" пешқадам "Навбаҳор"ни тўхтатишга муваффақ бўлди. Шу тариқа, Стешевич 9-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 9-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Жасур Жалолиддинов ("Нефтчи").
"Нефтчи" мазкур тур Фарғонада ОКМКни қабул қилди. Учрашувнинг 53-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов жарима тўпини ажойиб тарзда рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Айнан мана шу гол 9-турнинг энг чиройли голи деб топилди.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 9-турнинг энг яхши футболчиси - Люпче Дориев ("Сўғдиёна").
"Сўғдиёна" ушбу тур ўз майдонида "Бунёдкор"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонлар ҳужумкор ярим ҳимоячиси Люпче Дориев 11, 39 ва 42-дақиқаларда учта гол уришга муваффақ бўлди. Дориев 2010 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида хет-трик қайд этган иккинчи македониялик футболчига айланди. Шундай қилиб, Люпче Дориев Суперлигада 9-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии