Дилявер Ваниев: "Янгиер" майдони комбинацион футбол кўрсатишга йўл қўймади"
20 мар 2022 18:29
Новости
Дилявер Ваниев: "Янгиер" майдони комбинацион футбол кўрсатишга йўл қўймади"
Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Машъал" (0:1) учрашувидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.
"Майдон комбинацион ўйин кўрсатишга йўл қўймади. Лекин ҳаракат қилдик. "Янгиер" бундай майдонда тайёргарлик кўргани учун ишончлироқ тўп тепди. Босим қилишга уринди. Ўйин шундай ўтиши, узун паслар билан ўйнашимизни кутгандим. Олдинга интилишда давом этамиз",- дейди Ваниев.
- "Машъал" биринчи ўринга чиқиб олди. Жамоа Суперлига йўлида фаворитми?
- Биз учун ҳар бир кейинги баҳс муҳим. Олдимизга мақсад қўйганмиз. Фақат олға борамиз. "Янгиер" яхши жамоа. Улар ҳали кўп жамоага қийинчилик туғдиради. Беҳруз Содиллоев имкониятидан фойдаланди ва гол урди. Бундан хурсандман.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии