RU

Последние новости

12:02Дибаланинг "Рома" билан шартномаси узайтирилди  0 11:34"Ал Насср" АПЛдан 80 млн евро эвазига форвард билан шартнома имзолашга тайёр  1 11:08Моуринью Фатини "Фенербахче"да кўрмоқчи. Клуб "Барса"га ўйинчи борасида харид қилиш ҳуқуқи билан ижара таклифини беради  0 10:03"Нефтчи" дарвозабони "Сурхон" таркибига келиб қўшилди  1 09:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Осиё кубогидаги рақиби билан ўйнайди  0 09:00Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   54 08:35Александр Хомяков: “Йигитлар ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар”  0 08:00Санжар Рашидов "Қизилқум"да  5 07:22"Локомотив" таркибида украиналик легионер кўрикдан ўтмоқда  0 03:26Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаёжон ва трибунадан қарсаклар  35 03:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Реймс"ни юта олмади, Кварацхелия дебют ўйинини ўтказди  1 02:59Ла Лига. Мбаппенинг хет-триги "Реал"га меҳмонда "Вальядолид"га қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  18 01:30Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "У ҳали жуда ёш, ҳали ўрганиб олади. Ҳар қандай футболчи хато қилиши мумкин"  36 01:04Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  50 00:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Челси" 3:1, Ҳусанов дебют ўйинини ўтказди  6

Дилшод Нуралиев: "Агарда кейинчалик ҳам бош мураббий бўлиб қолсам таркибни 70 фоизини ўзгартирган бўлардим" Новости

Дилшод Нуралиев: "Агарда кейинчалик ҳам бош мураббий бўлиб қолсам таркибни 70 фоизини ўзгартирган бўлардим"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Локомотив”(7:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” бош мураббийи Дилшод Нуралиев фикрларини билдириб ўтди.




“Ўйинни ҳамма кўрди. “Пахтакор” кучли ўйин намойиш этди, бизнинг жамоамиз ушбу учрашувга умуман тайёр эмас эди. Йигитлар билан гаплашдик, улар қўлидан келганича ўйнашди. Ҳозирги вақтда “Пахтакор”га қарши бундан яхшироқ ўйин кўрсата олмаймиз, буни тан олиш керак. Кўпчилик билади жамоа бошқарувини қўлимга олганимга кўп бўлмади, шу вақтгача бир маротаба машғулот ўтказдим, у ҳам бўлса “Пахтакор” билан ўйиндан олдин. Жамоамизни ёшартиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Чунки, клубни фалсафаси шундай. Вазиятни тўғирлашга ҳаракат қиламиз.

Ҳозирги шароитимизда “Пахтакор” билан очиқ футбол ўйнаш нотўғри бўларди. Шу боис кўпроқ ҳимоявий тактикани танладик. Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда иккита яхши вазият яратдик. Биринчи голдан кейин ҳамма ўйлаган тактикаларимиз бузилди, гол уришга ҳаракат қилиб қарши ҳужумларда ўтказиб юбордик. “Пахтакор” билан очиқ ўйнаб бўлмаслигини футболчиларга ҳам тушунтирдик. Айрим футболчилар берилган кўрсатмаларни бажара олишмади.

Мен жамоада вақтинчалик бош мураббийман. Барчасини раҳбарлар ҳал қилади. Агарда кейинчалик ҳам бош мураббий бўлиб қолсам таркибни 70 фоизини ўзгартирган бўлардим. Яна қайтараман барчаси раҳбарларни қўлида. Яхши биласиз, “Локомотив” ўринбосарларини ҳам мураббий эдим. Ишонмасангиз ўринбосарларимизни ўйинини келиб кўринг. Мана кеча ҳам футболчиларим ҳисобда ортда бораётиб тенглаштиришди, ўйиндаги ўзгаришлар самарасини бера бошлади. Асосий жамоада ҳам шу услубни шакллантиришга ҳаракат қиламан. Лекин, бунинг учун вақт керак. Ҳаммаси менинг қўлимда эмас, эртага раҳбарлар бошқа мураббий олиб келиши ҳеч гап эмас.
Қайси футболчи олиб қолишни ёки қолишини раҳбарларга айтдим. Улар кўриб чиқишади. Шароит яратиб берилса бир нечта ўйинчилар олармиз. Айрим позицияларда ўзгаришларни амалга ошириш керак. Ўзим тарбиялаган футболчиларни олиб келиб ўйната олганимда бошқача бўларди”,- дейди Дилшод Нуралиев.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика