RU

Последние новости

18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  0 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  8 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  11 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  33 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6

Дилявер Ваниев "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан сўнг: "Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олиб қайтишни истаймиз" Новости

Дилявер Ваниев "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан сўнг: "Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олиб қайтишни истаймиз"

Суперлига 1-туридан ўрин олган “Машъал” - “Суғдиёна” учрашувидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.




- Аввало, барчани ва халқимизни мавсум бошлангани билан табриклайман. Ўйиндан сўнг кўплаб табриклар келмоқда. Умуман олганда ўйин ва натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Учрашув давомида хатолар кўп бўлди, рақибда ҳавфли вазиятлар етарлича кузатилди. Футболчилар охиргача кураш олиб боришди, бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Жамоанинг салоҳияти ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман. Буни вақт ўтгани сари билиб оласиз. Кейинги турни Тошкентда “Бунёдкор”га қарши ўтказамиз. Пойтахтдан очко билан қайтишни истаймиз. Биз ўз ўйинимизни намойиш қилиш ва муносиб қаршилик кўрсатиш учун борамиз.

- Ҳисоб йирик кўриниш олишини кутганмидингиз? “Суғдиёна” Суперлигамизнинг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади...

- Очиғи, бундай натижани кутмагандим. Рақиб 0:3дан кейин ҳам ўзини йўқотиб қўймади. Ҳужумлар уюштирди.

- Бугунги ўйинда жамоага нима мотивация бўла олди?

- Мотивация ҳақида нима дейишим мумкин. Таркибдаги футболчилар кўпи ёш. Улар билан бир неча йилдан бери ишламоқдаман. Биз бугун ўйин ташкил қилишда яхши ҳаракат қилдик. Футболда омад ҳам муҳим аҳамият касб этади. Таркибдаги футболчилар мен учун кучли.

- “Машъал” иккинчи бўлимда ўйинни ташлаб қўйгандек кўринди?

- Рақибимиз биринчи бўлимда кутилмаган иккита ўзгаришни амалга оширди. Шунингдек иккинчи бўлимда Нагаев майдонга тушди ва учта ҳужумчи билан ўйинни давом эттиришди. Натижада фаолликни оширди. Узун паслар билан ўйнашди.

- Жамоа қўшиб олган легионерлардан кўнглингиз тўлдими?

- Бугун асосий таркибда Ифеанйи ҳаракат қилди. Ҳужумчи ортида ўйнади. Назаримда ёмон кўринмади. Яхши таасурот қолдирди.

- “Барселона” академиясида таҳсид олган футболчи жамоада қоладими?

- Ҳа. У “Барселона” академияси тарбияланувчиси. Кейинчалик Украинага кўчиб келган. Бутунлай рус тилида мулоқот қилади. Муҳими мактаб борлиги кўриниб турибди. Бизнинг чемпионатимиз бир мунча мураккаб. Кўплаб курашлар рўй беради. Унинг қолиши ёки кетиши ҳақида аниқ гап айта олмайман. Вақт кўрсатади. Ҳозирча жамоамизда. Трансферлар ойнасигача барчаси аниқ бўлади.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика