Диего Симеоне: “Рақиблар “Барселона”га қарши қандай ўйнасалар, “Атлетико”га қарши ҳам шунда ўйнашади”
20 янв 2014 11:40
Новости
Диего Симеоне: “Рақиблар “Барселона”га қарши қандай ўйнасалар, “Атлетико”га қарши ҳам шунда ўйнашади”
“Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне, Испания чемпионатининг 20-туридан ўрин олган “Севилья”га қарши ўйинни (1:1) изоҳлаб ўтди.
“Ўйин биз кутгандек осон бўлмади. Кескин курашларга бой бўлган баҳсда, рақиблар бир-бировларининг хатоларидан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Оқибатда биз фақатгина бир очко билан кифояландик холос.
Кейинги пайтларда рақиблар бизга қарши бошқача ўйнашаяпти. Кечаги ўйинда ҳам “Севилья” бизга қарши янгича схемада ўйнади. Бакка ва Ракитич ярим ҳимоячиларимизнинг ўйинини секинлаштирди. Рақиблар “Барселона”га қарши қандай ўйнасалар, “Атлетико”га қарши ҳам шунда ўйнашаяпти”, - дея таъкидлади аргентиналик мутахассис.
Комментарии