Деярли 100 минг $ ишлаб топган 19 ёшли ўзбекистонлик дунёнинг тўққизинчи рақамли дотачисига айланди
16 ноя 2016 17:18
Новости
Деярли 100 минг $ ишлаб топган 19 ёшли ўзбекистонлик дунёнинг тўққизинчи рақамли дотачисига айланди
Бу борада ўзбекистонлик киберспортчилар ҳам ўзини кўрсатишда давом этмоқда.
Dota 2 бўйича жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири Na'Vi (Natus Vincere) аъзоси Акбар Бўтаев ("SoNNeiko") ҳозирги кунда сайёрамизнинг энг иқтидорли дотачиларидан бири ҳисобланади. Асли Тошкентдан бўлган Акбар киберспортдаги фаолиятини "Cleave Gaming" жамоасида бошлаган. Жамоанинг шубҳали натижаларига қарамасдан, "Empire" Бўтаевни ўз сафига таклиф қилади. 2014 йилда у "Power Rangers", 2015 йилда эса Na'Vi жамоасига ўтади.
Ўша пайтда Na'Vi омадсизликларни бошидан ўтказаётган эди ва Акбар жамоага янги ҳаво олиб киришга ҳаракат қилди. Аммо 2015 йилнинг октябрь ойида Na'Vi жамоаси таркиби янгиланди, лекин ҳамюртимиз ўз жойини сақлаб қолди. Бир қанча вақт 19 ёшли киберспортчимиз жамоа сардори вазифасини ҳам бажариб турди. Акбар Бўтаев турли турнирларда ҳозиргача 95 756 доллар ишлаб топган. Акбар бир неча кун олдин Dota 2 рейтингида дунёнинг тўққизинчи рақамли дотачисига айланди. МДҲ мамлакатлари орасида фақат россиялик киберспортчи ундан бир неча поғона тепада.
Комментарии