Денисовнинг “Локомотив”и ўз уйида “Краснодар”га ютқазди
13 мар 2017 23:48
Новости
Денисовнинг “Локомотив”и ўз уйида “Краснодар”га ютқазди
Россия чемпионатининг 19-тури доирасидаги марказий ўйин бўлиб ўтди.
Унда Москванинг “Локомотив” клуби ўз майдонида “Краснодар”ни қабул қилди. “Локомотив” стадионида ўтказилган ўйин бироз кутилмаганда “темирйўлчилар”нинг мағлубияти (1:2) билан якунланди.
Учрашувнинг 36-дақиқасижа Владислав Игнатьев “Локомотив”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Лекин ғалабани сақлаб қолиш мезбонларга насиб қилмади.
Аввалига Павел Мамаев, кейин эса 64-дақиқада Вандерсон майдон эгалари дарвозасини ишғол қилиб, “Краснодар”га ғалаба келтиришди. “Локомотив” таркибида ҳамюртимиз Виталий Денисов тўлиқ ҳаракат қилди.
“Краснодар” бугунги ғалабадан сўнг 32 очко билан турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. “Локомотив” 26 очко билан 10-поғонадан жой олган.
Комментарии