RU

Последние новости

23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  0 23:49ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Манчестер Сити". Бошланғич таркиблар аниқ!  12 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  1 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  20 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  27 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7

Денис Истомин: “Ҳар бир юртдошимиз футболчиларимизнинг ғалабасига ишонмоқда” Новости

Денис Истомин: “Ҳар бир юртдошимиз футболчиларимизнинг ғалабасига ишонмоқда”

Ҳозирда барча футбол ишқибозларининг нигоҳи Таиланд яшил майдонларида ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатидаги терма жамоамизнинг иштирокига қаратилгани аниқ.

Шу билан бир қаторда Таиланд пойтахти теннис бўйича “Bangkok Open-2020 Challenger” турнирига ҳам мезбонлик қилмоқда. Эътиборлиси, мусобақа терма жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонанинг ёнгинасида ўтади ва унда юртимизнинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин ҳам эртага ўз иштирокини бошлайди. Фурсатдан фойдаланиб, ҳамюртимизнинг мусобақага олиб бораётган тайёргарлиги ва Осиё чемпионати ҳақидаги фикрларини олишга муваффақ бўлдик.

– Турнирга тайёргарлик қандай кетмоқда?
– Ҳозир биз ҳам Таиландда бўладиган челленжер турнирига тайёрланмоқдамиз. Куни кеча улардан бири якунланди ва ундаги иштироким муваффақиятли ўтди, дея олмайман. Бунақа ноқулай об-ҳавода яхши ўйин кўрсатиш жуда қийин. Нима бўлганда ҳам бу мавсумнинг бошланиши. Энг асосийси Олимпиадага тайёрланиш ва унда яхши иштирок этиш.

– Таиланддан кейин қайси турнирга йўл оласиз?

– АҚШга йўл олишни режалаштирганман. Мартгача у ердаги турнирларда иштироқ этмоқчиман. Сабаби март ойида бизни “Дэвис кубоги”да айнан АҚШ терма жамоаси билан ўйин кутиб турибди. Океан орти сафарида шу турнирга ҳам тайёрланиб бораман.


– Таиландда параллель равишда футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати ҳам ўтмоқда. Вакилларимизнинг муваффақиятли ўйинини кузатдингизми?

– Афсуски, расмий машғулот ва ноқулий график сабаб стадионга туша олмадим. Лекин йигитларимизнинг натижасини кузатиб бордим ва ғалабаларини эшитиб хурсанд бўлдим. Сезиб турибман, ҳар бир юртдошимиз уларнинг ғалабаларига ишонмоқда ва астойдил мухлислик қилишмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, уларга мазкур Осиё чемпионатида омад ва ғалабалар тилаб қоламан. Олға, Ўзбекистон!

Ўз навбатида биз ҳам Денис Истоминнинг мусобақада муваффақиятли иштирок этиши ва юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини тилаб қоламиз.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика