RU

Последние новости

20:21АПЛ. "Арсенал" – "Тоттенхэм": Инкапье, Эзе, Мерино, Дансо ва Қудус асосийда!  1 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  1 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  1 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  10 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  11 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  12 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  6 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  2 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  2

Даврон Файзиев: "Ўйин ҳисобини кўриб, "Қўқон-1912" осон ғалабага эришган деб ўйлаётган бўлсангиз адашасиз" Новости

Даврон Файзиев: "Ўйин ҳисобини кўриб, "Қўқон-1912" осон ғалабага эришган деб ўйлаётган бўлсангиз адашасиз"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Андижон SGS” - “Қўқон-1912" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Авваламбор Рамазон ойида ва мана шундай эрта вақтда бошланган ўйинга ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, айни шунақа вазиятда майдонда югурган, ўйнаган ҳар икки жамоа футболчиларига раҳмат айтаман. Ўйин ҳисобини кўриб, "Қўқон-1912" осон ғалаба қозонибди деганлар адашади. Ким ўйинни кўрган бўлса, биз бугун осон учрашув ўтказмадик. Суперлигада ва Про-лигада ҳар бир тур алоҳида қизиқарли ўйинларга бой ўтаяпти.

"Андижон SGS” жамоасининг биринчи бўлимдаги ўйини мураббий сифатида менга ёқди. Улар ўз вазиятларидан фойдалана олишганида ҳозир бошқача натижа бўлиши мумкин эди. "Андижон SGS”нинг адашмасам 4 ёки 5 нафар футболчилари Испанияда футбол мусобақасида иштирок этиб қайтишди. Кетма-кет ўйинлар барибир футболчиларда чарчоқ аломатларини кўрсатади.

- Ҳимоя чизиғи унчалик ҳам яхши кўринмаяпти. Бу холат "Локомотив" каби кучли жамоалар билан ўйинларда панд бериб қўйишидан хавотирланмайсизми?

- Бугунги ўйин билан қўшиб ҳисоблаганда бизда тўплар нисбати 12:6 кўринишига келди. 5 та турда 6 та гол ўтказиб юбориш биз учун жуда кўп. Мени хурсанд қилган жиҳат бугун ҳужум чизиғи вакилларининг гол киритиши бўлди. Ҳимояда хатоларимиз йўқ деб бўлмайди. Биз машғулотларда айни шу муаммоларни бартараф этиш йўлида ишлаяпмиз.  



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика