RU

Последние новости

10:31Ёзда шартномаси тугайдиган Салоҳга иккита ТОП клуб қизиқиш билдирмоқда  1 09:56"Арсенал" академияси тарбияланувчиси 14 йилга қамалди  1 09:50Суперлига 18-тур баҳсларининг ҳакамлари маълум. "Навбаҳор" - "Насаф" учрашувини Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради  1 09:22Футзал. Ливия терма жамоаси Тошкентга етиб келди  0 08:50УзПФЛ. Ойнинг барча соврини ҳам «Насаф» аъзоларига насиб этди  4 08:36Жалолиддин Машарипов: "Энди ёш футболчи эмасмиз, айрим бир вазиятларда масъулиятни ўз бўйнимизга олиб, вазиятни ўзгартиришимиз керак"  11 08:17Футзал. Жаҳон чемпионлигига даъвогар қўшниларимиз Тошкентга етиб келди  2 07:47ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина ва Бразилияда мағлубият, Уругвай эса дуранг ўйнади  4 07:26Про лига. Бугун иккита учрашув бор  0 07:10ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Эрон 0:1, Махаллийлаштирилган ўйинчиларнинг Эронга "тиши ўтмади"  0 02:07ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистонлик ҳакамлар ишлаган ўйинда Япония Баҳрайнга ҳеч қандай имконият қолдирмади  5 02:00Миллатлар лигаси. Нидерландия ва Германия жанговар дуранг қайд этишди, Англия эса ғалаба қозонди  0 00:55Рамосга Жанубий Америкадан таклиф келиб тушди  0 00:27Қирғиз Республикаси устози: "Биз қилган ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Бугун уларни хайрон қолдира олдик"  13 00:05Рустам Ашурматов: "Ўзимизга ўзимиз ютқазмасак, бу гуруҳда ҳеч ким бизни мағлуб эта олмайди"  16

Даврон Файзиев: "Нефтчи"га қарши ўйиндан олдин превьюни ўқиб чиққандим" Новости

Даврон Файзиев: "Нефтчи"га қарши ўйиндан олдин превьюни ўқиб чиққандим"

Фарғонада бўлиб ўтган олий лига 5-тур доирасидаги “Нефтчи” ҳамда “Сўғдиёна” клублари ўртасидаги баҳсдан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўйин ҳақида фикр билдирди.

-  Қизиқарли учрашув бўлди. Йигитларга раҳмат айтаман. Берган кўрсатмаларимни тўғри бажаришди. “Нефтчи”ни жиддий ўргандик. Рақиб ўйинлари  ёзилган видеолар кўриб чиқдик ва шунга яраша тайёрландик. Ўйин куни эрталаб матбуотда “Нефтчи” – “Сўғдиёна” баҳси превьюсини ўқиб чиқдим ва футболчиларга ҳам кўрсатдим. Фарғонадаги статистикаларимиз яхши эмаслигини сайтда ойнадек кўрсатиб қўйишганди. Ўйлаб қарасам, ҳақиқатдан ҳам “Нефтчи” уйида фақат бир марта ғалаба қозонган эканмиз. Мана шу битта ғалаба ва битта дуранг ўзим бошчилигимда қўлга киритилган экан. Орзуга айб йўқ дея Фарғонага ғалаба қозониш учун келгандик. Ўйиндан аввал яратгандан зафар қучишимизни сўрагандим. Худо шукур, бугунги ўйин якуни биз учун омадли келди ва ғалабани илиб кетдик. Бугунги учрашув шундай зайлда ўтдики, битта гол ҳаммасини ҳал қиларди ёки дурангга тортадиган беллашув бўлди. Лекин Фарғонада ҳеч бир рақиб осонликча очко олиб кетмаслигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Бугун бизга ҳам оғир бўлди. Фақат ўйин якуни Жиззах клубига омадли бўлди.  

-  Даврон ака, “Нефтчи” ҳақида қандай фикрдасиз?
-  Рақиб ўйинини тахлил қилмайман. Бу саволни очиқ қолдираман. Ҳозир ҳар қандай клуб билан ўйнаса, натижа учун ҳаракат қилса бўлади.  “Нефтчи”га эса фақат омад тилаб қоламан.

-  Саволни бошқача бермоқчиман. Агар хозир сиз рақиб бош мураббийи бўлганингизда нималарга эътибор қилганлар бўлардингиз?
-  “Нефтчи” бош мураббийи бўлиш ҳақида хатто ўйлаб ҳам кўрмаганман. Бу саволга тез жавоб бериш қийин. Фикримча, “Нефтчи”нинг ҳужум чизиғига эътибор қилиш лозим. Қачонки, ҳужумда ишларинг яхши бўлса, ҳимоя ҳам шунга яраша ишончли ўйнай бошлайди. Тўғри “Сўғдиёна” ўйин охирида тўлиқ ҳимояланди. Чунки ҳисоб бизни қониқтирарди. Охирдаги гол ҳам бўлмаганда,  дуранг ҳам рози эдик. Футбол мухлислар учун ўйналади. Кимлардир айтади “футболда натижа муҳим”. Йўқ, мухлислар стадионга келганга яраша чиройли футбол ҳам кўриши лозим, -  деди Файзиев.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика