RU

Последние новости

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  0 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

Даврон Файзиев: «Жиззахда футбол бўлади» Новости

Даврон Файзиев: «Жиззахда футбол бўлади»

«Сўғдиёна» - «Насаф» учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Сўғдиёна» бош мураббийи Даврон Файзиев иштирок этди.
-  Биз оғир ҳолатга тушиб қолдик. Жамоа мураббийлар штаби футболчиларга тўлиқ кўрсатмалар бериб келаяпмиз. Кўрсатаётган ўйинимиз ёмонмас деб ўйлайман. Бироқ натижа жудаям қониқарсиз. Бор йўғи 1 очкога эгамиз.Лекин, бугунги ҳисоб ўйинга мос эмас, ҳаққоний эмас. Бунга барча стадиондаги мухлислар гувоҳ бўлишди. Ғолибларни ҳеч қачон муҳокама қилишмайди, мағлубиятга учраганлар кўпроқ муҳокама қилинади. Қониқарсиз натижа қайд этдик. Мен барчасига жавоб беришга тайёрман. Жамоанинг ички муаммолари бор, лекин қўлдан келганча бартараф қилаяпмиз.

-  Жамоа натижа кўрсата оладими?

-  Албатта натижа бўлади, мен бунга ишонаман.Жамоа анча аҳил ва бир-биримиз билан муносабатларимиз яхши. Очиғини айтиш керак, уйдаги учрашувларимизда майдоннинг сифати ўйинимизга жиддий таъсирини кўрсатаяпти. Меҳмондаги ўйинларимизни томоша қилган бўлсаларингиз, умуман бошқача футбол намойиш этганмиз. Мен ўтган сафарги матбуот анжуманида бироз қизишиб айтган гапларим ўз кучида қолади.Бироқ иккинчи томони, шогирдларим мени кетишимни хоҳлашмаяпти. Шу учун ўша фикримдан бироз чекиндим. Ҳозир жамоага қандай мураббий келишидан қатъий назар ёрдам беришга тайёрман, агар у жамоани ҳозирги ҳолатидан олиб чиқиб кета олса. Бусиз ҳам ҳаракат қилаяпмиз. Бир-икки кишининг қилган ҳаракати барибир ҳам кам.Шу учун ҳаммамиз бирлашишимиз керак. Мухлислар олдида натижа борасида анча уятга қолаяпмиз. Қайд этаётган натижаларимиз,кўрсатаётган ўйинларимизга мос эмас. Мен олдинги интервьюларимда ҳам айтганман: “Жиззахда футбол бўлади, Жиззах футболининг мавқеи учун боримни беришга тайёрман”.

-  Меҳмонлар томонидан киритилган иккинчи голга муносабатингиз?

-  Тўп сал кам 70 метр узоқликдан ҳаводан келаяпти, ҳимоячимиз ҳатога йўл қўяпти, ҳакам ҳам ҳатога йўл қўяпти, ўйиндан ташқари ҳолат эди менимча. Агар буни охирига етаман десангиз хатолар кўп. Оддий мисол, ҳакамларнинг икки марта нотўғри ҳуштак чалишлари нафақат футболчиларга салбий таъсир ўтказаяпти, балки мухлисларни ҳам ўринларидан туришларига мажбур қилаяпти.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика