Давид Луис янги жамоадошини мақтади
12 фев 2020 08:58
Новости
Давид Луис янги жамоадошини мақтади
“Арсенал” ҳимоячиси жамоага янги келган Пабло Мари ҳақида гапирди.
“Пабло Мари Бразилияда Жорже Жезуш қўл остида ажойиб ҳаракат қилган қойилмақом футболчи. Жорже эса менинг дўстларимдан бири. У дунёнинг энг яхши мураббийларидан. Пабло бизга ёрдам бера олади деб умид қиламан. У Бразилия чемпионатида ўзини кўрсатиб улгурган. Энди эса юқорироқ даражада буни исботлаши керак. Бразилия футболи даражаси ҳам анча ўсди. Хусусан, тактик томондан. Олдинлар у ерда фақат иқтидорлар бор эди. Энди эса улар тактика билан тўлдирилди”, — дейди Луис.
Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” Пабло Марини “Фламенго”дан мавсум сўнгига қадар ижарага олди.
Похожие новости
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади
Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии