Дани Алвес: "Сўзларимга ўзгартириш киритмоқчиман: Баъзи ОАВ футболга ҳеч нима бермайди"
10 янв 2016 14:06
Новости
Дани Алвес: "Сўзларимга ўзгартириш киритмоқчиман: Баъзи ОАВ футболга ҳеч нима бермайди"
"Барселона" ҳимоячиси Дани Алвес олдинроқ ОАВ ҳақида айтган сўзларига ўзгартириш киритди. Икки кун олдин футболчи испан матбуотини "ахлат" деб атаган эди.
"Бошқа сўзни ишлатишим керак эди, аммо ҳозир ҳам фикримни ўзгартирганим йўқ. Баъзи ОАВ шунчалик паст даражалики, улар футболга ҳеч нарса бермайди. Мен умумлаштираётганим йўқ, шунчаки сўзларимга ўзгартириш киритдим. Гапларим судлашмоқчи бўлганларга тегишли.
"Барселона" позициясини меникидан фарқ қилсада, уларникини ҳурмат қиламан. Касбимиз жуда хавфли, агар биз футбол ҳақида гапиришдан тўхтасак, ўзимизга жабр қиламиз. Келинг фақат футбол борасида суҳбатлашамиз" - дейди Алвес.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии