Daily Mail: “Манчестер Юнайтед” таркибини кучайтириши учун Мойесга 200 миллион фунт ажратилади
07 янв 2014 14:10
Новости
Daily Mail: “Манчестер Юнайтед” таркибини кучайтириши учун Мойесга 200 миллион фунт ажратилади
“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти, жамоа таркибини кучайтириш учун 200 миллион фунт ажратишни режалаштирган, деб хабар беради Daily Mail.
Манбаънинг хабарига кўра, Глейзерлар оиласи яқин 18 ой ичида жамоани кучайтириш учун амалга ошириладиган барча трансферларни молиялаштирар экан.
Шу сабабли жамоа бош мураббийи Дэвид Мойес, икки марказий ярим ҳимоячи, ҳужумчи, марказий ва чап қанот ҳимоячиларини сотиб олиш бўйича трансфер рўйхати тузган.
Бу футболчиларнинг кўплари – “Боруссия” футболчиси Марко Ройс сингари 30 миллион фунтдан ортиқ туришади.
Комментарии