RU

Последние новости

10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  7 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  7 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  36 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0

Coca Cola Суперлигаси. Бугун мавсум тугайди Новости

Coca Cola Суперлигаси. Бугун мавсум тугайди

Бугун Coca Cola Суперлигасида сўнгги, 26-тур баҳслари бўлиб ўтади.

“Андижон” - “Қизилқум”
Ҳакамлар:
Виктор Серазитдинов, Ришат Нугманов, Шоҳрух Аъзамов, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Ойбек Юнусов

Мусобақа жадвалининг сўнгги поғоналарида бораётган клублар ўртасидаги баҳс.

"Андижон" ва "Қизилқум" клублари ҳозирга қадар 31 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 12 марта "бургутлар" ғолиб бўлишган, 16 бор "Қизилқум" зафар қучган. Қолган 3та баҳсда дуранг қайд этилган.

Бу жамоаларнинг Андижонда ўтган охирги 10та ўзаро ўйинида "Қизилқум" фақат бир марта ғалабага эришган холос.

Дастлабки даврада "Қизилқум" майдонида ўтган беллашувда дуранг кузатилган эди. Дастлаб "Бургутлар" ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев 2019 йилги Суперлиганинг биринчи тарихий голини урганди. Бунга "Қизилқум" вакили Шерали Жўраев жавоб берганди - 1:1.

Андижан

Абдулло Олимов - 74'

Суперлига. Тур 26

01/12/2019, 12:00

0
:
1
Завершен

Кызылкум

45'
90'
74'  Абдулло Олимов



“Локомотив” - “Пахтакор”
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов, Равиль Шаяхмитов, Олим Абдувосилов, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
Комиссар: Аббос Аҳроров

2019 йилги мамлакат чемпиони "Пахтакор" бу йилги чемпионатни олдинги 3 мавсум чемпиони "Локомотив"га қарши ўйин билан тугатади.

Чемпионатлар доирасида бу клублар 31 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 18 беллашувда зафар қучишган, 6 ўйинда "Локомотив" ғолиб чиққан. 7 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган.

"Локомотив" ўз уйида охирги икки учрашувда бу жамоага умуман ютқазмаган.

Биринчи даврада бу жамоалар ўртасидаги баҳсда "Пахтакор" ўз майдонида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Игорь Сергеев ҳисобни очган, Драган Черан дублга эришганидан сўнг "Локо" сафида Арсланмират Аманов гол урганди.

Локомотив

Суперлига. Тур 26

30/11/2019, 15:00

0
:
0
Завершен

Пахтакор

45'
90'



“Насаф” - “Динамо”
Ҳакамлар
: Вадим Агишев, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Илья Илин
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" Қаршида Суперлигада қолиш учун курашаётган "Динамо"ни қабул қилади. Суперлигадан ким тушиб кетади? "Бухоро" ёки "Динамо"

Ўзаро ўйинлар тарихига мурожаат қилсак, 20та ўйинда "Насаф" ғолиб бўлган, 12та дуранг қайд этилган ва 7 марта "Динамо" бу жамоани мағлуб этган.

"Динамо" сўнгги бор Қаршида 2011 йилда ғалаба қозонган. Шундан кейин кетма-кет бешта учрашувда "Насаф" ўз уйида бу жамоани фақат мағлуб этиб келмоқда.

1-турда Самарқандда ўтган ўзаро баҳсда ғолиб аниқланмаган эди. Учрашувдаги ҳисобни меҳмонлар ҳимоячиси Дилшод Саитов очганди. Иккинчи тайм аввалида эса Амиржон Сафаров якуний натижани ўрнатган - 1:1.

Насаф

Азиз Ганиев - 78'

Суперлига. Тур 26

30/11/2019, 15:00

2
:
1
Завершен

Динамо

Амиржон Сафаров - 55', Обид Хакимов - 73'

45'
90'
78'  Азиз Ганиев
55'  Амиржон Сафаров
73'  Обид Хакимов



“Бухоро” - АГМК
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Султонмурод Улфатов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Суперлигада қолиш учун курашаётган "Бухоро" мавсумни Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМКга қарши ўз майдонидаги ўйин билан якунлайди.

Бу клублар ҳозирга қадар 21 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 9 марта олмалиқликлар, 8 марта бухороликлар муваффақият қозонишган. 4та учрашувда дуранг кузатилган.

"Бухоро" ўз майдонидаги охирги 3та ўзаро ўйинда 3 марта ғалабага эришган. Сўнгги бор АГМК 2015 йилги мавсумда Бухородан ғалаба билан қайтган экан.

Биринчи турда Олмалиқда кечган бу жамоалар ўртасидаги учрашувда нурсиз дуранг қайд этилган - 0:0.

Бухара

Мурод Бободжанов - 18', Бехруз Шодмонов - 90'

Суперлига. Тур 26

30/11/2019, 15:00

1
:
2
Завершен

OKMK

Элгужа Григалашвили - 15'

45'
90'
18'  Мурод Бободжанов
90'  Бехруз Шодмонов
15'  Элгужа Григалашвили



“Металлург” - “Сурхон”
Ҳакамлар:
Равшан Абдувоҳидов, Фарҳод Усмонов, Зуфар Элибоев, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Алишер Файзиев

Мусобақа ўрта поғоналарини эгаллаган клублар ўртасидаги учрашув.

Бу жамоалар ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионати доирасида 15та ўйин ўтказишган. 6та учрашувда "Металлург" ғолиб бўлган, 2 марта "Сурхон"нинг қўли баланд келган. 7та учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

"Металлург" ўз уйида ҳеч қачон "Сурхон"га ютқазмаган экан - 6 ғалаба ва 1 дуранг. "Сурхон" 1999 йилги мавсумда Бекободдан очко билан қайтган холос, қолган барча сафардаги ўйинларда имконият бой берилган.

Дастлабки даврада Термиздаги учрашувда дуранг қайд этилган. Дастлаб мезбонлар ҳужумчиси Шерзод Ҳакимов ҳисобни очган, иккинчи тайм охирида бекободликлар ҳимоячиси Аббос Отахонов мувозанатни тиклаганди - 1:1.

Металлург

Станислав Андреев - 22', Аброр Тошкузиев - 30'

Суперлига. Тур 26

30/11/2019, 15:00

0
:
2
Завершен

Сурхон

45'
90'
22'  Станислав Андреев
30'  Аброр Тошкузиев



“Қўқон-1912” - “Навбаҳор”
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Рустам Чориев
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Шерзод Ражабов

Суперлигадаги энг сўнгги водий дербисида "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" клублари тўқнаш келишади.

Бу клублар ҳозирга қадар 27та ўйин ўтказишган. Устунлик "Навбаҳор" томонида. "Лочинлар" 16та учрашувда 3 очко олишган, 6 марта қўқонликлар ғалаба қозонишган. Қолган бешта ўйинда дуранг қайд этилган.

"Навбаҳор" Қўқондаги охирги 3та ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмаган. Сўнгги бор "Қўқон-1912" бу жамоага ўз уйида 2015 йилда ютқазган экан.

Дастлабки даврада бу жамоалар ўртасидаги учрашув Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтганди. Ўшанда дастлаб наманганликлар ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ҳисобни очганди. Иккинчи таймда эса қўқонликлар ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов ҳисобни тенглаштирганди - 1:1.

Коканд-1912

Сухроб Бердыев - 16'

Суперлига. Тур 26

01/12/2019, 12:00

1
:
1
Завершен

Навбахор

Азизбек Тургунбаев - 20'

45'
90'
16'  Сухроб Бердыев
20'  Азизбек Тургунбаев
60'  Амирбек Джурабаев



“Бунёдкор” - “Сўғдиёна”
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Раҳимбек Каримов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Аҳмед Тиллаев

2019 йилги Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали соҳибини аниқлаб берувчи баҳс. Суперлига-2019. Бронза медали кимга насиб этади?

Бу икки клуб чемпионат доирасида 19та ўзаро ўйин ўтказишган. Бу ўйинларнинг 15тасида "Бунёдкор" зафар қучган. Икки марта дуранг кузатилган ва икки бор "Сўғдиёна" ғалабага эришган.

"Бунёдкор" ўз майдонида ҳеч қачон "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган экан - 8 ғалаба ва 1 дуранг.

Биринчи даврада Жиззахда ўтган баҳсда "Сўғдиёна" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Майдон эгалари сафида Достон Тошматов ва Ойбек Нурматов гол уришганди, "Бунёдкор" таркибида эса Санжар Қодирқулов ўзини кўрсатганди.

Бунедкор

Ислом Кобилов - 41', Нурилло Тухтасинов - 60', Ислом Кобилов - 62'

Суперлига. Тур 26

30/11/2019, 15:00

2
:
2
Завершен

Согдиана

Кахи Махарадзе - 75'

45'
90'
41'  Ислом Кобилов
60'  Нурилло Тухтасинов
62'  Ислом Кобилов
75'  Кахи Махарадзе


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика