Суперлига-2019. Бронза медали кимга насиб этади?

Narzulla Saydullayev
28 ноя 2019
Бу йилги Ўзбекистон чемпионати якунланишига битта тур қолди холос.

Сўнгги турда нафақат лигани тарк этадиган жамоа, балки бронза медали тақдири ҳам хал бўлади.

Суперлигада учинчи ўринни олиш учун икки клубда имконият бор: "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна".

Қизиғи сўнгги турда бу жамоалар ўзаро тўқнаш келишади. Айни пайтда "Бунёдкор" ҳисобида 42 очко мавжуд. "Сўғдиёна"да эса 39та.

Биринчи даврада Жиззахда ўтган баҳсда "Сўғдиёна" 2:1 ҳисобида зафар қучган эди.



Демак, 26-турда...

... "Бунёдкор" ғалаба қозонса бронза медалига эга чиқади.

... дуранг қайд этилса "Бунёдкор" бронза медалига эга чиқади.

... "Сўғдиёна" исталган ҳисобда ғалаба қозонса бронза медалига эга чиқади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia