RU

Последние новости

03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  60 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  4 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  14 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  8 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  2 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  9 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  3 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  6 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  41 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  1 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  3 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  2

Coca Cola Суперлига. "Бухоро" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди, "Қўқон-1912" икки очко йўқотди Новости

Coca Cola Суперлига. "Бухоро" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди, "Қўқон-1912" икки очко йўқотди

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Қўқон-1912" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.

Coca Cola Суперлига. 14-тур
БУХОРО – ҚЎҚОН-1912 2:2

Голлар: Ҳакимов 52, 93, Мерзляков 59, Азимов 87.
11 сентябрь 2020 йил. Муборак. "Баҳром Вафоев номидаги" стадион. 18:00
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Ғайрат Каримов
Комиссар
: Шоҳруҳ Саид

"Бухоро": 91. Зафар Сафаев, 4. Миржалол Жумаев, 5. Бобуржон Аманов, 8. Анвар Жўраев (7. Суҳроб Неъматов 60) , 9. Жасур Ҳакимов, 10. Азиз Ибрагимов (29. Шаҳзод Бешимов 90+2), 16. Жасур Ҳасанов, 17. Беҳруз Садиллоев ( 77. Изатилла Абдуллаев 68), 19.Бекзод Саидов, 28. Эргаш Исмоилов (66. Илҳомжон Алижонов 90+2) , 93. Максимилиан Фомин.
Захира: 20. Сардор Қобулжонов, 11. Зоҳир Пиримов, 21. Аббосбек Жумақулов, 24. Миржаҳон Музаффаров, 98. Солибек Каримов.

"Қўқон-1912": 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобуржон Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков (20. Иқбол Маликжонов 89), 9. Сухроб Бердиев (13. Сардор Азимов 63), 10.Қувондиқ Рўзиев, 15.Ойбек Рустамов, 22.Мухаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91.Якуба Бамба ( 69. Филип Райевац 63).
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 96.Ислом Абдуллаев, 4. Собит Синдаров, 5.Жасур Ёқубов, 14.Аваз Маматхўжаев, 19. Ҳамидилло Абдуҳамидов.

Огоҳлантиришлар: Жумаев 12, Исмоилов 15, Йосович 58, Жўраев 58, Саидов 71, Ибрагимов 90.


Бухара

Джасур Ҳакимов - 52', Джасур Ҳакимов - 90'

Суперлига. Тур 14

11/09/2020, 18:00

2
:
2
Завершен

Коканд-1912

Александр Мерзляков - 59', Сардор Азимов - 87'

45'
90'
12'  Миржалол Жумаев
15'  Эргаш Исмаилов
52'  Джасур Ҳакимов
58'  Анваржон Джураев
60'  Анваржон Джураев (Сухроб Нематов)
68'  Бехруз Садиллоев (Иззат Абдуллаев)
71'  Бекзод Сайидов
90'  Азиз Ибрагимов
90'  Джасур Ҳакимов
90'  Азиз Ибрагимов (Шахзод Бешимов)
90'  Иззат Абдуллаев (Илхом Алижонов)
57'  Иван Йосович
59'  Александр Мерзляков
63'  Якуба Бамба (Филип Райевац)
63'  Сухроб Бердыев (Сардор Азимов)
87'  Сардор Азимов
89'  Шохназар Норбеков (Икбол Маликжанов)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Бухоро" сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди!


90+3. ГОООЛ! Жасур Ҳакимов чап оёқда берган зарбаси билан ҳисобни тенглаштирмоқда - 2:2!

90+2. "Бухоро" сафида Исмоилов ўрнига Алижонов, Ибрагимов ўрнига Бешимов майдонга тушди. 

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди. 

90. Азиз Ибрагимов Рўзиевга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди. 

89. Норбеков ўрнига Маликжонов учрашувни тугатиб қўяди. 



87. ГОООЛ! "Қўқон-1912" футболчилари олдинга чиқиб олишди. Сардор Азимов Ҳасанов билан "стенка" ўйнади ва ўзига яратилган имкониятдан фойдаланди - 1:2!

84. Фоминнинг оёғи томирлари тортишиб қолган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

82. "Қўқон-1912" олдинга ўтмоқда.

77. Йосовичнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ. 

71. Бекзод Саидов огоҳлантирилди.

68. "Бухоро" сафида Садиллоев ўрнига Абдуллаев учрашувни давом эттиради.

66. Азиз Ибрагимовнинг берган зарбаси ноаниқ. 

63. "Қўқон-1912" сафида иккита ўзгариш ўзгариш. Бамба ўрнига Раевац, Бердиев ўрнига Азимов ўйинни давом эттиради.   


60. "Бухоро"да ўзгариш. Жўраев ўрнига Неъматов майдонга тушди.

59. ГОООЛ! Ҳисоб тенглашди! Александр Мерзляков гол киритиб ҳисобни тенглаштирди. 

58. Йосович ва Жўраев сариқ карточка билан жазоланди.


52. ГОООЛ! Ҳисоб очилди! Жасурбек Ҳакимов! Чап қанотдан етказиб берилган тўпни жарима майдончаси ичида фаолроқ ҳаракат қилган Ҳакимов рақиб дарвозасига йўллади 1:0!

47. Иккинчи таймни қўқонлик футболчилар яхши бошлашди. Кетма-кет ҳужумлар билан.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!


(Биринчи бўлимдаги энг хавфли вазият)

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45+2. Зарбааа! Ҳасанов ажойиб зарбани амалга оширганди. Аммо ушбу вазиятда Сафоев ажойиб ҳаракат қилди ва ўз сейви орқали жамоасини голдан қутқарди.

45. Ҳакам икки дақиқа вақт қўшиб берди. 

39. Ашурматов шогирдларининг яна бир ҳужуми хато билан тугади. 

(Фото: "Бухоро" матбуот хизмати)


32. Қўқонликлар олдинга боришганди. Аммо ҳужум самарасиз якунланди.

25. Мезбонлар бироз фаоллашишди.

19. Зарбаааа!!! Муҳаммаданас Ҳасановнинг берган зарбаси "Бухоро" дарвозаси ёнгинасидан ўтиб кетди. 

18. Бобуржон Акбаровнинг берган зарбаси хавфли кўриниш олди. Аммо самарасиз.

15. Учрашув кескин вазиятларга бой бўлмоқда. Бу сафар мезбонлар футболчиси Эргаш Исмоилов рақибга нисбатан қўпол ўйнади. Яна бир сариқ карточка. 

(Фото: "Бухоро" матбуот хизмати)


12. Миржалол Жумаев рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

11. Садиллоев Мурод Холмуҳаммедовга қарши ўйин қоидасини бузди. 

9. "Бухоро" футболчилари жарима зарбаси орқали хавфли вазият яратишга уриниб кўришганди. Аммо бу вазиятда Ботирали Эргашев фаол ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди. 

2. Ўйинни меҳмонлар нисбатан фаол бошлашди. 

 -УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

-Бугун биз биргаликда "Бухоро" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувни кузатиб борамиз. 

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. 

- Учрашув соат 18:00да бошланади


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика