RU

Последние новости

19:54"Реал" Винисиус бўйича катта трансфер таклифини олди  0 19:26Артета "Интер"га қарши ўйин ҳақида: "100 фоизли натижа бўшашишга олиб келмайди"  2 18:59"Нефтчи" Болгария жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 18:39U-23 Осиё Кубоги. Япония Кореяни ютиб, финалга йўл олди  0 18:21Скоулз дербидаги ғалабадан сўнг Мартинесни огоҳлантирди  0 17:48"Ювентус" Матета бўйича таклиф билан чиқди  0 17:20Расман: "Локомотив" сербиялик ярим ҳимоячини таркибга қўшиб олди  2 16:52Энрике Диасни ҳимоя қилди ва уни Зидан билан таққослади  10 16:25Расман: Сидиқов "Қўқон-1912"га қайтди  3 16:07"Манчестер Юнайтед" Бундеслигада ишлаётган мураббийни кузатмоқда. У аввалроқ "Челси" шорт-листида бўлган  2 15:39Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  13 15:07Элдор Шомуродов: "Ҳозир фақат "Истанбул Башакшеҳир" ҳақида ўйлаяпман"  8 14:39"Сурхон" олдига чемпионлик вазифаси қўйилди  21 14:17Браим Диас Африка Кубоги финалидаги мағлубиятдан сўнг узр сўради  3 13:49Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси тур рамзий жамоасидан жой олди  5

Чемпионлик сари юриш бошланмоқда Новости

Чемпионлик сари юриш бошланмоқда

Бугун мамлакатимиз яшил майдонларида U-23 Осиё Кубоги беллашувлари старт олади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 1-тур доирасида Туркманистонга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30да бошланади. "Пахтакор" марказий стадионида ўтадиган ана шу ўйин олдидан (20:00да) мусобақанинг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтади. Аввал бугунги учрашувлар тақвимини эътиборингизга ҳавола этамиз.

U-23 Осиё Кубоги 1 июнь кунги ўйинлар тақвими:

"A" гуруҳи

18:00. Эрон U-23 - Қатар U-23

"Бунёдкор" стадиони (Тошкент)

20:30. Ўзбекистон U-23 - Туркманистон U-23

"Пахтакор" стадиони (Тошкент)

"B" гуруҳи

18:00. Австралия U-23 - Қувайт U-23

"Марказий" стадион (Қарши)

22:00. Иордания U-23 - Ироқ U-23

"Марказий" стадион (Қарши)


Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг бугунги учрашув учун тахминий таркиби:


Темур Кападзе 4-3-3 тактик схемасидан фойдаланиб келмоқда. 25 май куни Бекободда Тожикистон U-23 терма жамоасига қарши ўтказилган назорат баҳсида ҳам футболчилар айнан шу схемада тўп тепишди.

Бекободдаги ўйинда 2-бўлимда ўйнаган Одил Абдумажидов яхши таассурот қолдирди. Ўйлашимча, кейинги учрашувларда марказий ҳимояда Одилни ҳам кўришимиз мумкин. Айниқса, Эронга қарши айнан Қозоғистонда тўп тепаётган ҳимоячи асқотиши мумкин. Баланд бўйи, бақувватлиги (бу гавда билан ўйнашда катта устунлик беради) ва бош билан яхши ўйнаши унинг форсларга қарши ажойиб танлов бўлишини белгилаб беради.

Элдорбек Бегимов аслида чап қанот ҳимоячиси. У ўнг ва чап оёқда бир хил ўйнай олади. Шу боис, бугунги беллашувда уни яқиндагина жароҳатдан қайтган ўнг қанот ҳимоячиси Саидазамат Мирсаидовнинг ўрнига қўйдик. Мирсаидов эса ҳаммаси жойида бўлса кейинги учрашувлардан таркибга қайтиши мумкин.

Ҳужумкор футболчиларда эса ҳеч қандай иккиланиш бўлмади. Жасур Жалолиддинов ва Диёр Холматов марказий ярим ҳимояда жуфтлик ҳосил қилади. Кападзе Холматовни айнан марказда ўйнатади. Қанот вингерлари ва марказий ҳужумчи масаласида ҳам деярли аниқдек. Ҳозир айнан шу уч ўйинчи (Ҳ.Эркинов, О.Жўрақўзиев ва Ҳ.Норчаев) ўз позицияларида қолганлардан кучлироқ. Жамоа Руслан Жиянов ҳамда Улуғбек Ҳошимов каби ажойиб ҳужумчилар ҳам бор. Аммо, ҳозир Норчаев улардан кучлироқ ва асосий таркибда ўйнаш эҳтимоли жуда катта.


Мақсад - чемпионлик!

Темур Кападзе ҳам, футболчилар ҳам ўз интервьюларида ушбу биринчиликда ғолиб бўлишни мақсад қилишганини айтиб келишмоқда.

"Олимпик" жамоаси айнан олимпиячилардан ташкил топган ва улар доим биргалар. Бу эса айнан олимпия терма жамоамиз учун фойда. Ушбу жамоамих бемалол чемпионлик учун кураш олиб бора оладилар. Таркибда иккита легионер ҳам бор. Жалолиддинов ва Абдумажидовлар Қозоғистонда жавлон уриб келмоқдалар. Ўйин жиҳатидан вакилларимизда ҳаммаси жойида кўринмоқда. Кападзе яхши жамоа шакллантира олмоқда. Улар тўпни яхши нахорат қилишмоқда, икки қанотдан ҳам, марказдан ҳам хавф туғдира олишмоқда. Фақат стандарт вазиятлар масаласи мен учун очиқ масаладек кўринмоқда. Масалан, "Олимпик" ҳеч қачон стандартлардан фойдаланишда уста ҳисобланмаган. Лекин, терма жамоада Жасур Жалолиддинов, Диёр Холматов ҳамда Аббос Файзуллаевлар стандартларни яхши ижро эта олишади. Айнан улар стандартлардаги муаммони ҳал қилишларига умид қиламан.

Мусобақага келган қолган рақиблар ҳақида айтарли тасаввурга эга эмасмиз, ҳозирча. Лекин, Кападзе шогирдларида чемпион бўлиш учун ҳамма нарса бор. Таркиб етарлича кучли, гарчи нисбатан ёш бўлса ҳам. Мураббий фактори ҳам уларни чемпион бўлиш эҳтимоли юқори эканлигига мени ишонтирмоқда. Темур Кападзе мураббийликда яхши ишламоқда ва у жиддий вазифани уддалай олишига ишоняпман. Бу йўлда футболчиларимизга омад тилаб қоламиз! "Пахтакор"да кўришгунча!

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика