RU

Последние новости

00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:08ЕЧЛ. "Боруссия Д" ярим финалнинг дастлабки баҳсида ПСЖни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  11 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  2 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  9 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  3 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   3 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5

«Чемпионлик кураши «Пахтакор» ва «Навбаҳор» ўртасида кечади, бронза медали учун эса асосий фаворит — «Олимпик» Новости

«Чемпионлик кураши «Пахтакор» ва «Навбаҳор» ўртасида кечади, бронза медали учун эса асосий фаворит — «Олимпик»

Суперлига кутилганиданда қизиқроқ ва сенсацион бошланди.

«Пахтакор» гарчи кетма-кет ютқазган бўлсада жамоадаги ғолиблик руҳи, менталитетидан келиб чиқсак, чемпионлик пойгасида табиийки қатнашади. Жамоага иштиёқ ва азарт қайтса яна аввалги салобатли «Пахтакор»га айланадигандек.

Лекин келаси тур жамоа учун финалга тенг. Чунки «Навбаҳор»нинг эҳтимолий ғалабаси «Пахтакор»ни чемпионлик пойгасидан норасман чиқариб юбориш билан биргаликда, жамоанинг асл муаммосини кўрсатиб бериши ҳам мумкин.

Ҳозирча муаммо футболчиларда ёнмаётган учқун, йўқолган иштиёқ ва азарт билан боғлиққа ўхшамоқда. Муҳим ва ўта жиддий баҳс. Йўқотишларсиз кетаётган ва лига пешқадамига айланган «Навбаҳор»га қарши ўйинга мураббий жамоада йўқолган иштиёқни «уйғотиши» керак. Акс ҳолда муаммо бошқа жойдан пайдо бўлиши ва «Пахтакор» дастлабки 3 ўйиндаёқ етакчидан 9 очко ортга қолиб кетиши ортидан саволлар манзили ўзгариб қолади.

Ҳозирча «Пахтакор» Шацких бошқарувида «Навбаҳор»ни ютгани йўқ. Буни амалга ошириш учун эса бундан қулай фурсат Максда бўлмаслиги мумкин.

Суперлиганинг 3-тури нафақат «Пахтакор» ёки «Навбаҳор» учун жуда муҳим, балки лигадаги асосий интрига чемпионлик пойгасининг бурилиш нуқтасига айланиши мумкин.

Чунки «Навбаҳор» агарда «Пахтакор»ни Тошкентда мағлуб этса, унда чемпионлик вазифаси вақт масаласи айланади. Чунки чемпионлик йўлида «Навбаҳор»га фақатгина «Пахтакор» чинакам рақобат қилишга қодир ёки аксинча тўғрироғи.

Бронза медали учун кураш эса анча кескин кечади ва бунда ҳозирги «Бунёдкор» яна курашга қайтиш потенциалига эгадек таассурот қолдирмоқда. «Нефтчи» ҳам медаллар учун курашга қайтгандек. «Насаф» ёки ОКМК ҳам табиийки учликка курашади. Аммо бу учликнинг янги ва шахсий фикримча яққол фаворити пайдо бўлди, бу — «Олимпик».

Бу шунчаки илк хулосалар. Чемпионат узоқ ва ким учун мавсум қандай давом этишига ҳам кўп нарса боғлиқ. Лекин ҳаёлда айланаётган фикрларимни шу ерда қолдиргим келди.

Ҳамма нарса тугагач вазиятга қараб таҳлил қилиш, фикр билдиришдан осони йўқ. Лекин иссиғида таҳлил қилиб, имкониятларни чамалаш ва тўғри баҳолаш эса энг қийини.

Кичик тажриба ва жамоаларнинг ҳозирги салоҳияти шундай хулосага бермоқда.

Ҳа айтганча, лигада жон сақлаш учун пастки олтилик «Сурхон», «Металлург», «Қизилқум», «Турон», «Сўғдиёна» ва «Бухоро» ўртасида яхшигина рақобат бўлади.

Шаҳбоз Беғамов

Автор :
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика