RU

Последние новости

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас" Новости

Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"

Ўзбекистон кубоги "B" гуруҳи 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Насаф" (6:3) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Игорь Сергеев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Насаф"га қарши ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Яхши ва очиқ ўйин бўлди. Гувоҳи бўлганингиздек, голлар у ёқдан-бу ёққа киритилаверди. Менимча, "Насаф" 3:6 ҳисобида ютқазган бўлса-да, Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Улар жуда чиройли футбол намойиш этишди. Ростдан ҳам, қойил қолиш керак. Чин дилдан хурсандман. Улар учун эмас, шунчаки бор гапни айтаяпман. Худога шукур, имкониятларимизни голга айлантирдик. Диққатимиз жамланган эди. Ғалаба қозондик, мухлисларни хурсанд қилдик. Худога шукур, учта гол урдим. Олдинга интилишда давом этамиз.

- Бугун хет-трик қайд этдингиз. Қолаверса, узоқ масофадан Бекхэм услубида гол уришингиз мумкин эди...

- Баъзида бирор ҳолат ўхшайди, баъзида ўхшамайди. Ҳаракат қилдим, лекин айнан ўша пайтда омад менга кулиб боқмади, дейиш мумкин. Айтмоқчиманки, энг муҳими - ғалаба қозондик, энг муҳими - гол урдим.

- Биз яқинда бўлиб ўтган Эль Классикога ўхшаш ўйин кўрдик. Лекин "Реал" мухлиси эканлингизи инобатга олиб, сизни ўша беллашувдаги қайси юлдузга қиёслаш мумкин: Мбаппе ёки Рафинья?

- Йўқ, бу ҳақда гапирмаган бўлардим... Мени ким биландир таққослаш шарт эмас. У ерда жаҳон даражасидаги юлдузлар бор, шунинг учун мен ўзимни ҳеч ким билан солиштирмайман. Агар кимдир таққосласа, майли, мен ўзимни таққосламайман. Эл Класикога келсак, ростдан ҳам, ўйин чиройли, шиддатли ва қизиқарли бўлди. Ҳужум устига ҳужум бўлди, шунинг учун мухлисларга ҳам ёққан бўлса керак деб ўйлайман.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика