Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди
14 мая 2025 15:47
Новости
Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди
"Санта-Клара" ўйинчиси футбол оламида жаҳон рекордини янгилади.
Шанба куни Португалия чемпионатида "Санта-Клара" ўз майдонида "Фамаликан"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Иккинчи таймга қўшиб берилган вақтда меҳмонлар ҳужумчиси Габриэл Силва спринт вақтида 40,3 км/соат тезликка эришди. Бу кўрсаткич STATSports компаниясининг GPS маълумотлари ёрдамида қайд этилди.
Клуб баёнотига кўра, футболчи "Нюкасл" марказий ҳимоячиси Свен Ботманнинг 39,21 км/соатлик натижасини ортда қолдириб, янги жаҳон рекордини ўрнатди.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии