RU

Последние новости

23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  3 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  6 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  72 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  11 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  9 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  1 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2

"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди? Новости

"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи учрашувлари қизиқарли ва шиддатли руҳда ўтди.

Хусусан, "Пахтакор" - "Насаф" учрашувида умумий ҳисобда дарвозаларга 9 та гол урилди. Якунда "шерлар" рақиби устидан 6:3 ҳисобида зафар қучди. Кўпчиликда савол туғилиши табиий, Қарши жамоаси қачон дарвозасидан 6 та тўп олиб чиққан? Тарихга юзланамиз ва бир қатор фактларга эътибор қаратамиз. 

"Аждарлар" илк маротаба 1997 йилги мавсумда Суперлигада дебютини ўтказган. Виктор Борисов устозлигидаги жамоа чемпионат 19-турида Тошкентда МҲСК меҳмони бўлган ва ортга 2:6 ҳисобидаги мағлубият билан қайтган. Ўша йили МҲСК чемпионликни қўлга киритган бўлса, "Насаф" дебютант бўлишига қарамай 18 та жамоа орасида 6-ўринни эгаллаган. 

1998 йил ҳам битта ўйин деярли шундай натижа билан якунланганди. Суперлиганинг 23-турида "Андижон" ўз майдонида "Насаф"ни меҳмон қилган, бу ҳақиқий меҳмондорчиликка айланиб кетганди (6:0). Бир йил олдин 6-ўринни олган қаршиликлар энди мавсумни бир поғона юқорида якунлашади. "Андижон" 9 ўринда мавсумни тугатади. 

2004 йилгача "Насаф"га ҳеч ким 6 та гол уришга муваффақ бўлолгани йўқ. Фақатгина шу йили "Навбаҳор" бу ишни уддасидан чиққан дея оламиз. "Лочинлар" Суперлига 14-турида Наманганда "аждарлар" дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритишган. Бу кечаги кунга қадар бўлган охирги натижа эди. Кейинги йилларда жамоа ўз дарвозасидан  энг кўпи билан 5 та тўп олиб чиққан, холос. "Пахтакор" МҲСК, "Андижон", "Навбаҳор"дан сўнг бундай кўрсаткични қайд этган тўртинчи жамоа бўлди.

"Пахтакор" ўз тарихида биринчи маротаба рақибига 6 та гол урди. "Шерлар" бунга қадар битта учрашувда узоғи билан рақиби дарвозасига 5 бор йўл топа олган эди. Яна бир маълумот, кеча жамоаларнинг ўзаро ўйинларидаги энг сермаҳсул беллашув бўлди яъни 9 та гол. Бунгача энг кўп гол бўлган учрашув 1997 йилда ўтказилган бўлиб Тошкент клуби 4:3 ҳисобида устун келган.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

+5   
14 мая 14:58:57
Xojakbar Xaitov
Ответ на комментарий пользователя Akbarbekk
Nimaga kutlaring qichib Nasafni kutini kovla qoldi bu kutvachchala, otni o'limi itlarga bayram deb shuni aytsa kkda
Шунча йил Шернинг яраланиши чиябурига байрам булди дегандек гап йозибсиз
+5   
14 мая 14:56:49
Xojakbar Xaitov
Ответ на комментарий пользователя A.S.А
Роса чайнашга тема булди, шекилли. Узбекистон чемпионатида 9 та турда 4 гол утказган Насафга 1 та уйинда уртамиена клуб 6 та гол уриши математикага хам мантикка тугри келмаслигини футболни тушунмаган одам хам англай олса керак. Бугунги Насаф Пахтакор билан натижа учун 10 марта уйнаса 9 тасида галаба ва 1 тасида дуранг булиши аникку. Сал огиррок булиб, тортик килинган натижадан сармаст булинса етарли менимча.
Шу Уртамийона деган суз канчалик ачишвотганидан далолат
+3   
14 мая 17:25:40
Xojiakbar Muxammedov
Маколани ёзишдан олдин яхшилаб изланинг уртоклар. Пахтакор охирги 5йилликда кизилкумга битта уйинда 8тадан купрок гол уришга хам муваффак буган. Пахтакор бунгача бирор марта ракибга 6та урмаган деб ёзибсила, ёлгон малумот одатингиз булса унда узила биласила.
+3   
14 мая 13:48:11
Азим Исмаилов
Ответ на комментарий пользователя Askar Ikromov
2001 йил 19-турда «Навбахор» 6:2 хисобида «Насаф»ни маглуб этган уйин хам бор.
Энг асосийси пахтакор хеч кимга 6 та уролмаган экан насаф 1 чиси булди
+2   
14 мая 17:45:22
Бахтиёр Ашуров
Чалғиманглар. Тўғрисиям Пахтакор насафга олтита гол урган жамоалар орасида тўртинчиси. Лекин шу билан бирга Пахтакор насаф дарвозасига биринчи бор олтита гол урганиям рост!
+2   
14 мая 14:01:25
Озод Ачилов
Ответ на комментарий пользователя Азим Исмаилов
Энг асосийси пахтакор хеч кимга 6 та уролмаган экан насаф 1 чиси булди
Манимча сал адашдииз. 2002 йилги Ўзбекистон кубоги финалида Пахтакор-Нефтчи ўйинги
6-3 ҳисобидан Пахтакор ғалабаси билан якунланган.
+2   
14 мая 12:42:44
leva8989
Obbo Nasafeeee...
+2   
14 мая 12:38:25
Askar Ikromov
2001 йил 19-турда «Навбахор» 6:2 хисобида «Насаф»ни маглуб этган уйин хам бор.
+1   
14 мая 16:55:38
Abdurahmonn
Насаф 97 бу Янгиер 96 дегани
+1   
14 мая 16:54:26
Жахонгир-9
Бундай йирик маглубиятга Жамоа уйинчиларинг - боки бегамлиги,юлдузга чалинганлиги сабаб булган.Ўзбекистонда факат "Номлар"билан туп тепиб булмай колди.Мисол: Насаф,Навбахор,Кисман нефтчи.Караб турсангиз югургиси келмайди химоя у ёкда турсин.Уларда шундай фикр бор Ман бу жамоадан кетсам хохлаган жамоа Мани олади дейишса керак.лекин ундай эмас.Энг зур жамоага борса хам бу уйини билан захирага михланади.
+1   
14 мая 15:35:43
Abduvoris
2 rasmdigi Nasafi stadioni xozir buzulib ketganmi yoki xozirgi stadion shumi ?
+1   
14 мая 13:26:19
Nod34 34
Nasapam yomon uynamadi, 3 gol urdiya
   
14 мая 19:06:01
black wolfe
Бардавом булсин !!!
   
14 мая 17:37:21
Abdulaziz Iskandarov
Ответ на комментарий пользователя Xojiakbar Muxammedov
Маколани ёзишдан олдин яхшилаб изланинг уртоклар. Пахтакор охирги 5йилликда кизилкумга битта уйинда 8тадан купрок гол уришга хам муваффак буган. Пахтакор бунгача бирор марта ракибга 6та урмаган деб ёзибсила, ёлгон малумот одатингиз булса унда узила биласила.
Бу ерда "Насаф" билан кечган ўзаро учрашувлар ҳақида гап кетмоқда!
   
14 мая 16:55:27
Жахонгир-9
Ответ на комментарий пользователя Abduvoris
2 rasmdigi Nasafi stadioni xozir buzulib ketganmi yoki xozirgi stadion shumi ?
Бузилиб кетгани.Ўрнида сув хавзаси курилган.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика