Чемпионлар лигасида паслар аниқлиги бўйича "Барселона" футболчиси етакчилик қилмоқда
26 окт 2018 12:02
Новости
Чемпионлар лигасида паслар аниқлиги бўйича "Барселона" футболчиси етакчилик қилмоқда
Жорий ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур учрашуви бўлиб ўтди.
УЕФА расмий сайти турнирнинг жорий мавсумдаги энг яхши пас усталари ҳақида маълумот берди. 3-турдан сўнг пас аниқлиги бўйича "Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс етакчилик қилмоқда. У 3та ўйинда 254та пас берган ва бу узатмаларнинг 97% (246та пас) ўз манзилига етиб борган. Бу кўрчаткич бўйича кучли бешликдан фақат испан клуби футболчилари жой олишган.
Чемпионлар лигаси. Паслар аниқлиги (3-турдан сўнг)
Серхио Бускетс ("Барселона") - 97% (246/254)
Тони Кроос ("Реал") - 94% (326/346)
Иван Ракитич ("Барселона") - 93% (235/254)
Даниэль Парехо ("Валенсия") - 90% (235/261)
Коке ("Атлетико") - 88% (257/292)
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии