RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  3 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Чемпионлар Лигаси. “Манчестер Сити” фаворитми ёки йўқ? Новости

Чемпионлар Лигаси. “Манчестер Сити” фаворитми ёки йўқ?

Чорак финалга чиққан барча клублар номи маълум бўлиб улгурди.

Мусобақани “бойвоччаларнинг” бири тарк этиб бўлди. Иккинчиси нисбатан кучсиз “Базель”ни ортда қолдирди ва кейинги босқичга йўл олди, аммо Гвардьола шогирдларини Чемпионлар Лигасининг кейинги этапида нималар кутмоқда?

«Манчестер Сити» Чемпионлар Лигасида омадли иштирок эта олади. Нега?



Мураббий Гвардьола. Хосеп фаолияти давомида тактика борасида кўплаб ишларни амалга оширишга муваффақ бўлди. Эътибор билан қарасангиз, “Барселона” ижросида кўрганимиз “тики-така” билан бугун “Манчестер Сити” кўрсатаётган ўйиннинг фарқини сезасиз. Йўлда учраган барча совринни ютиш Гвардиоланинг ҳам қўлидан келмайди, бунинг иложи йўқ. Аммо фаолияти давомида амалда қўллаётган фикр ва ғоялари кўплаб мураббийлар учун ўрнак, ўзига хос қўлланма вазифасини бажармоқда.

Ғалаба ва совринларга чанқоқ таркиб. Нима деб ўйлайсиз, кимнинг таркиби (заявкадаги ўйинчилар)нинг ўртача ёши каттароқ – ”Реал” ёки “Манчестер Сити”? Кўрсаткич деярли бир хил ва кичик фарқ ҳам инглизлар фойдасига эмас. Агар ЕЧЛнинг янги мавсумида +300 дақиқа ўйнаганларни ҳисобга олсак, “шаҳарликлар”да фақатгина – Отаменди ва Фернандиньо ўттиз ёшдан каттароқ. Зидан жамоасига қарасак, у ерда беш нафар ўттиздан ошган футболчини кўриш мумкин. “Манчестер Сити”да энг ёш таркиб бўлмаслиги мумкин, аммо таркибга қўшилиб келаётган йигитлар ёш. Яна бир эътиборли жиҳати Гвардьола қўл остида фақатгина Данило ва Яя Туре ЕЧЛ да ғолиб бўлган (Гюндоган бир бор финалда ўйнаган), қолганлар ўзининг катта, тарихий  ўйинини кутиб яшамоқда.


Жамоавий ўйин. Эден Азар “Манчестер Сити”га қарши ўйиндан сўнг айтган гапларини эшитдингизми? Э йўғе, ўқидингизми? “Ўйин уч соат давом этганда ҳам менга тўп тегмасди”. “Барселона”га қарши учрашувни деярли идеал ўтказган “Челси”дан “Сити”га қарши ҳам муносиб қаршилик кутишганди. Аммо Ўзбекистонда қаршиликлар борку, Лондонда унақаси топилмади. Тўп оширишга (пасга) асосланган ўйин ҳам таркибнинг ҳар бир футболчиси муҳимлиги ва “Манчестер Сити” бир футболчига боғланиб қолмаганини кўрсатиб турибди. Чемпионлар Лигасида ҳеч ким яққол ажралиб тургани йўқ. Стерлинг ва Агуэро бир хил – 4 тадан гол уришгган. Таркибда саккиз футболчи гол урган. Де Брюйне ҳисобида 4та голи пас, аммо жамоада етти (!) ўйинчи голли пас беришга эришган. Пеп айнан жамоа тўплади ва бу жуда муҳим жиҳат, ҳамда катта плюс.


«Манчестер Сити» Чемпионлар Лигасида омадли иштирок эта олмайди. Нега?

Қайсар Гвардьола. Агар ўйин режадагидек бўлмаса. Гвардьола - қайсар мураббий. У ўйин аввалдан белгиланган режа асосида кетмаса, унинг ўйинга тайёрлаган, танлаган тактикаси иш бермаётганини тан олиши қийин кечади. Тўпга эгалк қилиш ва аниқ пасларга асосланган ўйин ҳозирча “шаҳарликларнинг” баъзи камчиликларини ёпиб кетмоқда, аммо доим ҳам бундай бўлавермайди. “Ливерпуль”га қарши ўйинни эсланг.

Пеп жамоаси хатто қисқа вақтга тўпни рақибга беришга мажбур бўлса, паслар аниқлиги одатдагидан бироз ёмонлашса, (Чемпионлар Лигасида Гвардьола – паслар аниқлиги бўйича биринчи, тўпга эгалик қилиш бўйича эса “Барселона”дан сўнг - иккинчи) – ҳимоядаги муаммолар яққол сезилиб қоляпти. Гол уриш борасида МС – ЕЧЛда бешинчи ўринда, ҳар бир ўйинда ўртача зарбалар бўйича – ўн иккинчи (!). Рақибнинг хавфли тус олаётган ҳужумларини қайтаришда – тўртинчи, рақиб дарвозасига берилган зарбалар аниқлиги бўйича эса – бор йўғи тўққизинчи (!). Тўғри, МС Пеп келгандан сўнг, аввалгига қараганда анча кучайди, аммо уларнинг ҳам заиф нуқталари йўқ эмас. Европанинг ўзида, Чемпионлар Лигасида ҳам уларга қараганда ишончлироқ ўйин кўрсатаётганлар етарли.

Тажриба етишмаслиги. Сўзимиз аввалида бекорга таркибдагилар ёши ва деярли ҳеч ким ушбу мусобақа финалида иштирок этмаганига тўхталмадик. 

“Бавария”, “Реал” ёки “Барселона” даражасидаги рақиблар билан ўйинда “Манчестер Сити” ўзини араб шайхлари кутгандек тута олмаслиги ҳеч гап эмас. Мураббий танлашда хато қилиб, Эмерини ақлбовар қилмас пуллар эвазига олиб келинган Неймарга устоз қилганлари эмас, бошқа шайхларни назарда тутяпмиз. Клуб раҳбарлари шубҳасиз, шунча пул сарфлагандан кейин, Евроаренада ҳам ном чиқаришни, ғалаба қозонишни истайдилар. Аммо шу билан бирга бош мураббий Гвардьола асосий вазифа АПЛда чемпион бўлиш эканлигини таъкидлашдан чарчамаяпти. Сабаби, у тушуниб турибдики, Сане, Стерлинг, Де Брюйне ёки Бернарду Силва мусобақада ғолиб бўлишга ўрганган Роббен, Месси ёки Роналду даражасида ўйнай олмаслиги мумкин.

Рақиблар ҳам қараб турмайди. Хосепнинг аввалги жамоаси “Бавария” клуби Хайнкесс қайтгач, ўзига келиб олди ва энди Гвардьолага мақсадига эришиш йўлида ўтиб бўлмас тўсиқ бўлиши мумкин. Чемпионатда ишлари зўр бўлмасада, ЕЧЛда ўзини эркин хис қилаётган “Реал Мадрид” – тўғри келиб қолса, “шаҳарликларни” аяб ўтирмайди. “Барселона” эса куни-кеча инглизларнинг бошқа бир вазилини чиқариб юборди. 1/8 финал босқичи аввалида кўкрак кериб юрган “инглизлардан” бор йўғи икки вакил қолди.

Қуръа натижалари қандай бўлади билмаймизку, шахсан менга “Манчестер Сити” ва “Барселона” ўзаро тўқнаш келиши қизиқ туюлмоқда. Нега дейсизми? Сабаби, ҳар икки жамоа ҳам тўпни жуда яхши кўради. Баъзан гол уришдан ҳам кўра, тўп билан муомалада бўлиш улар учун муҳимроқ деган хаёл ўтади. Шундай экан бундай жамоалар беллашувини кўриш, бетараф мухлис учун қизиқ бўларди...


Сиз нима деб ўйлайсиз, “Манчестер Сити”нинг Чемпионлар Лигасида имкониятлари қандай?      

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика