RU

Последние новости

15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  1 15:36Чемпионлик учун кураш. "Арсенал" - "Борнмут" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  1 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  16 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  17 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5

Чемпионатларимизнинг 25 йиллик умумий жадвали ҳақида Новости

Чемпионатларимизнинг 25 йиллик умумий жадвали ҳақида

Ўзбекистон XXV миллий чемпионати ҳам ўз ниҳоясига етди. Қуйида биз барча 25та чемпионатимизнинг умумий жадвалини сизларга ҳавола қиламиз.

Бундан ташқари 2016 йилда клубларимиз қайд этган эътиборли натижалар ҳақида тўхталамиз.

25 йиллик жадвални 11 карра чемпион “Пахтакор” бошқариб бормоқда. 740та ўйинда 1630 очко жамғарган “шерлар” энг кўп ғалабага эришган (504та) ва энг кўп гол урган жамоа (1678та) бўлиб туришибди. Клуб 23-турда “Навбаҳор”га қарши баҳсда 500-ғалабасини қўлга киритди. Ўзбекистон тарихида қолган ҳеч бир жамоа 500та ғалабага эришмаган. Кейинги йил жамоа 800-ўйинни ўтказади, бундан ташқари 1700-голни уриши ва 650-голни ўтказиши мумкин.

Рўйхатда иккинчи поғонада бораётган Фарғонанинг “Нефтчи” клуби “Пахтакор”дан 138 очкога ортда қолмоқда. Жамоа 7-турда “Шўртан” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Ўша ўйинда Аббос Махсталиев томонидан урилган гол клуб учун 1500-гол бўлиб тарихда қолди. Фарғоналиклар 2017 йил 8 очко олишса ўз очколарини 1500тага етказиб олишади. 



Олий лигадан тушиб кетишига оз қолган “Навбаҳор” клуби умумий рўйхатда 3-ўринда. 9-турда “Қўқон-1912”га қарши ўйиндаги ғалаба “лочинлар”нинг 350-ғалабаси бўлди. “Лочинлар” бу мавсумда 900-голни ўтказиб юборишди. Жамоа 2017 йилда очколарини 1200тага етказиб олиши деярли аниқ.

10 карра бронза медаль соҳиби Қаршининг “Насаф” клуби умумий жадвалда 4-ўринда бормоқда. Қарши клуби бу мавсум сўнгги турда "Машъал"ни мағлуб этиб ўз очколарини 1100тадан ошириб олди. Қарши клуби агар 2017 йилда 31та гол урса умумий голлари сонини 1100тага етказиб олиши мумкин. "Аждарлар" кейинги мавсум 600-ўйинни ўтказишади.

Бу йилги мавсумда “Бухоро” клубининг 1000-голи урилди. 30-турда “Шўртан” билан ўйинда Шавкат Саломов томонидан урилган гол клуб учун юбилей голга айланди. "Бухоро" янги мавсумда 11та ғалабани қўлга киритса ғалабалар сони 300тага етади, 20 очкодан сўнг 1000-очко қўлга киритилади.

Олий лигани тарк этган “Андижон” жамоаси бу йил ўз очколарини 800тадан ошириб олди. "Бургутлар" олий лигага қайтишганидан кейин 700-ўйинни ўтказишади ва 950-голни уришга уриниб кўришади.

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ўзининг юбилей 600-учрашувни ўтказди. 15-турда "Қизилқум" билан баҳсда жамоа 100-дурангни қайд этди. 8-турда "Шўртан"дан қабул қилинган мағлубият "Сўғдиёна"нинг олий лига тарихидаги 300-мағлубияти бўлди. 9-турда "Олмалиқ" билан ўйинда рақиб посбони Умид Хонимқулов томонидан урилган автогол гол жамоанинг юбилей 800-голи бўлди. 



2016 йил “Металлург”нинг 550-учрашуви кузатилди ва 25 йиллик умумий рўйхатда икки поғонада юқорилаб 9-ўринга чиқиб олди. Яна учта голдан сўнг бекободликларнинг юбилей 700-голи урилади.  

“Қизилқум” бу йил ўз очколарини 650тадан ошириб олди. 4-турда “Обод” билан баҳсда Илҳом Юнусов томонидан урилган гол клубнинг 600-голи бўлиб тарихга кирди. 2017 йилда “Қизилқум” 500-ўйинни ўтказади, бундан ташқари 200-ғалабани қўлга киритиши, 100-дурангини қайд этиши мумкин.  

“Бунёдкор” клуби бу йил олий лигадаги 10-мавсумини ўтказди ва очколарини 650тадан ошириб олди. 2016 йилда клуб ўзининг 200-ғалабасига эришди. Бу юбилей 20-турда “Олмалиқ” билан баҳсда қайд этилди. Бундан ташқари дуранлар сони 50тага етди. Янги йилда “қалдирғочлар” 300-учрашувда майдонга тушишади.

“Машъал” клуби бу йил олий лигадаги 450-учрашувни ўтказди. Кейинги йил жамоа ғалабаларини 200тага етказиб олиши ва 600-голини уриши мумкин.

Илк бор Ўзбекистони чемпиони бўлган “Локомотив” бу йил ўз очколарини 550тадан ошириб олди. 13-турдан ўрин олган "Қизилқум" билан баҳсда Темурхўжа Абдухолиқов томонидан урилган гол "темирйўлчилар" учун олий лигадаги юбилей 500-гол бўлди. Кейинги йил жамоа 600-голини уриши ва очколарини 600тадан ошириши мумкин.



“Қўқон-1912” бу йил очколари сонини 400тадан ошириб олди.  20-турда "Насаф" билан ўйинда Сухроб Бердиев томонидан урилган гол жамоанинг олий лигадаги юбилей 450-голи бўлиб тарихда қолди. Кейинги йил клубнинг дуранглари сони 50тага етиши мумкин.

Бу йил “Шўртан”нинг ўйинлари сони 300дан, очколари сони эса 350дан ошди. Ғулом Раҳмонов 18-турда “Металлург” билан ўйинда жамоанинг олий лигадаги умумий голларини 350тага етказди. Якунланган мавсумда Ғузор клуби дарвозасига 500-гол урилди. 25-турда "Андижон" устидан қўлга киритилган ғалаба жамоанинг юбилей 100-ғалабаси бўлди.

“Олмалиқ” клуби 30-турда “Қўқон-1912” билан баҳсда 250-учрашувни ўтказди. 21-турда “Навбаҳор” билан ўйинда Муҳаммад Исаев “Олмалиқ”нинг юбилей 350-голини урди. Бу йил жамоа дарвозасидан 350-гол ўрин олди. 27-турда "Андижон" билан баҳсда юбилей 50-дуранг кузатилди. Бундан ташқари клубнинг очколари сони 300дан ошди. Кейинги йил жамооа 100-ғалабасига эришиши, 400-голни ўтказиши ва очколарини 350тага етказиб олиши мумкин.

Олий лигада илк бор иштирок этган Тошкентнинг "Обод" клубининг элитадаги биринчи голини 4-турда "Қизилқум" билан ўйинда Павел Соломин уришга муваффақ бўлди. Жамоа дебют мавсумда 25та гол урди. "Шўртан" билан ўйинда "Обод" дарвозасига 50-гол урилди. Кейинги йил клуб 10-ғалабасини қўлга киритиши, 10-дурангини қайд этиши, 50-голини уриши ва очколари сонини 50тага етказиб олиши мумкин.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади


№        

Жамоалар

Ў          

Ю       

Д         

М        

Т-Н                

О          

1

Пахтакор (Тошкент)               

740

504

118

118

1678-629

1630

2

Нефтчи (Фарғона)

740

462

106

172

1522-766

1492

3

Навбаҳор (Наманган)

740

353

137

250

1275-913

1196

4

Насаф (Қарши)

588

330

112

146

1069-665

1102

5

Бухоро (Бухоро)

714

289

113

312

1000-1083

980

6

Андижон (Андижон)

688

226

134

328

942-1142

812

7

Динамо (Самарқанд)

650

227

111

312

807-952

792

8

Сўғдиёна (Жиззах)

628

214

104

310

814-1061

746

9

Металлург (Бекобод)

554

181

114

259

697-890

657

10

Қизилқум (Зарафшон)

494

186

97

211

634-710

655

11

Бунёдкор (Тошкент)

280

201

50

29

553-147

653

12

Машъал (Муборак)

456

189

80

187

590-628

647

13

Трактор (Тошкент)

490

178

87

225

684-814

621

14

Дўстлик (Тошкент вилояти)

346

169

52

125

669-532

559

15

Локомотив (Тошкент)

336

162

67

107

542-408

553

16

Қўқон 1912 (Қўқон)

340

123

42

175

462-654

411

17

Сурхон (Термиз)

374

109

66

199

461-726

393

18

МҲСК (Тошкент)

216

106

44

66

420-335

362

19

Шўртан (Ғузор)

310

101

51

158

365-514

354

20

Олмалиқ (Олмалиқ)

250

87

50

113

359-391

311

21

Хоразм (Урганч)

248

62

44

142

281-518

230

22

Зарафшон (Навоий)

196

60

37

99

263-355

217

23

Янгиер (Янгиер)

216

56

37

123

266-385

205

24

Турон (Нукус)

164

44

23

97

171-329

155

25

Косонсой (Косонсой)

156

40

25

91

171-305

145

26

Гулистон (Гулистон)

154

34

17

103

142-340

119

27

Атласчи (Марғилон)

124

34

16

74

149-280

118

28

Чирчиқ (Чирчиқ)

122

26

25

71

130-240

103

29

Тўпаланг (Сариосиё)

86

28

12

46

103-146

96

30

Кимёгар (Чирчиқ)

104

25

21

58

113-193

96

31

Академия (Тошкент)

34

16

11

7

72-45

59

32

Семурғ (Ангрен)

72

15

12

45

99-200

57

33

Цементчи (Қувасой)

30

8

7

15

39-64

31

34

Чилонзор (Тошкент)

34

8

6

20

51-70

30

35

Шаҳрихончи (Шаҳрихон)

32

7

7

18

25-67

28

36

Обод (Тошкент)

30

6

6

18

25-51

24

37

Вобкент (Бухоро)

30

3

6

21

23-70

15

38

Ўз-ДонгЖу (Андижон)

30

2

7

21

17-65

13


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика