"Челси" Нкунку билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишиб олди
03 окт 2022 13:44
Новости
"Челси" Нкунку билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишиб олди
Лондонликлар яқин ҳафталарда "Лейпциг" билан келишувни якунламоқчи.
"Челси" Кристофер Нкунку билан қанча муддатга шартнома тузмоқчи эканлиги маълум бўлди.
Журналист Николо Ширанинг хабар беришича, "Лейпциг" ва Франция терма жамоасининг 24 ёшли ҳужумчиси 2028 йилгача мўлжалланган битимга имзо чекади.
Манбага кўра, "Челси" яқин ҳафталарда Германия клуби билан Нкункани 2023 йилнинг ёзида сотиб олиш бўйича келишувга эришмоқчи.
Аввалроқ ҳужумчи "аристократлар" билан шахсий келишувга эришгани айтилган эди.
Нкунку июнь ойида "Лейпциг" билан келишувини 2026 йилгача узайтирди, унинг товон пули 60 миллион евро этиб белгиланган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии