"Челси" мураббийи "МЮ"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди
31 окт 2018 07:10
Новости
"Челси" мураббийи "МЮ"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди
"Челси" мураббийи Англия Футбол ассоциациаси (АФА) томонидан жаримага тортилди.
BBC нашрининг хабарига кўра, Маурицио Саррининг ёрдамчиси Марко Янни "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда голни нишонлагани учн 6 минг фунт стерлинг миқдорида жарима тўлаши керак. Ушбу беллашувда Росс Барклининг учрашувга қўшиб берилган 6-дақиқасида урган голини Марко Янни эҳтиросга берилган ҳолда, Жозе Моуриню ёнига бориб нишонлаган эди. Бу эса португалиялик мутахассисга ёқмаган ва жанжал юзага келган.
Ўйиндан кейин Марицио Сарри ёрдамчиси Яннига Мориньюдан кечирим сўраши кераклигини айтган эди.
Комментарии