championat.asia талқинига кўра апрель ойининг энг яхши футболчиси - Темурхўжа Абдухолиқов
02 мая 2019 15:45
Новости
championat.asia талқинига кўра апрель ойининг энг яхши футболчиси - Темурхўжа Абдухолиқов
Сайтимиз ўз одатига содиқ қолган ҳолда ой лауреатларини аниқлашда давом этади.
Championat.asia сайти журналистлари ўртасида бўлиб ўтган "Апрель ойининг энг яхши футболчиси" сўровномасида "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов энг кўп овоз тўплади.
Ўтган ойда "темирйўлчилар" Суперлигада 4та ўйин ўтказишди ва уларнинг барчасида ғолиб чиқишди. Амалдаги чемпион ўз майдонида "Андижон" (4:0), "Қизилқум" (3:1) ва АГМКни (2:1) таслим этди. Сафарда эса "Бухоро"ни мағлуб этди - 2:0. Темурхўжа Абдухолиқов мана шу тўртта ўйиннинг барчасида гол урди. Яъни ҳужумчи Суперлигада апрель ойидаги ҳеч бир баҳсни голсиз тарк этгани йўқ.

championat.asia талқинига кўра март ойининг энг яхши футболчиси - Драган Черан
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии