Чалханўғлу фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин
04 авг 2019 19:25
Новости
Чалханўғлу фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин
"Милан" ярим ҳимоячиси Хакан Чалханўғлу клубини ўзгартириши мумкин.
25 ёшли Туркия термаси ўйинчиси "РБ Лейпциг" қизиқишлари доирасига тушган. Унга шунингдек, Туркиянинг "Галатасарой" жамоаси ҳам қизиқмоқда. La Gazetta dello Sport нашрининг хабар беришича, бу борада Чалханўғлу ўзи "Милан"да қолишни истамоқда.
Ўз навбатида миланликлар хавбекни 18-20 млн еврога сотишга тайёр. Хакан ўтган мавсум А Серияда 36 та ўйин ўтказди ва 3 та гол ҳамда 7 та ассист соҳибига айланди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии