RU

Последние новости

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  3 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  4 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  17 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

"CA" кундалиги: Тошкент-Астана-Дубай йўналиши ёхуд "CA" "трио"сидан антиқа ваъда Новости

"CA" кундалиги: Тошкент-Астана-Дубай йўналиши ёхуд "CA" "трио"сидан антиқа ваъда

Ҳа, айнан мазкур йўналиш орқали Осиё Кубоги ўтаётган БАА мамлакатига ташриф буюрдик.

Кеча кечқурун Тошкент вақти билан соат 23:50да пойтахт халқаро аэропортидан Қозоғистоннинг Астана шаҳрига йўл олдик. Бир ярим соатдан сал ошиқроқ вақт мобайнида ҳаво кемасидаги парвоздан сўнг Қозоғистон пойтахтига етиб келдик. Маҳаллий вақт билан чамаси 01:30да қўнган самолётдан тушиб, кутиш залида соат 15:00га қадар Дубайга жўнайдиган рейсни интизорлик билан роса кутдик. Астанада эса ҳақиқий қиш қаҳратони ҳукм сурмоқда. Ҳаво ҳарорати совуқ 14 градус.

Астана аэропортида транзит орқали учадиган йўловчилар учун махсус катта кутиш залида яхши шароитлар яратилган. Ўтирадиган жой, ётиб кутадиган махсус қулай ўриндиқ. Бундан ташқари соатига 6 АҚШ долларлик "Capsula" номли мўъжазгина меҳмонхона ҳам аэропорт ичида жойлашган. Шу тариқа Астана аэропорти ичида 13 соат Дубайга кетадиган рейсни кутдик. Бу орада кимдир маълум вақт мизғиб олди, суҳбат қизиди, аэропортда айланилди. Тунда келган йўловчиларга ўша пайтда энг кераклиси уйқу эди.

Лекин тиниб тинчимаган Нарзулла Сайдуллаев ва Хайрулла Холиқов Астана аэропортидаги кутиш залида ҳам сайтимиз ўқувчилари учун хабарлар тайёрлашга киришиб кетишди. Зоир Турсунбоев эса йўл-йўлакай қўлида сумкалар бўлишига қарамасдан бу вазиятларни тасмага муҳрлаш билан банд бўлди. Операторимиз олган кутилмаган кадрлар жамланган ва видео-кундаликнинг дастлабки сонини тез орада томоша қилишингиз мумкин бўлади.


Шу тариқа Дубайга учадиган рейс вақти ҳам бўлиб қолди. "Air Astana"нинг "Airbus 321" ҳаво кемасида 5 соатлик парвоздан сўнг қиш қаҳратони ҳукм сураётган мамлакатдан Осиё Кубоги ўтаётган иссиқ ўлка Дубай шаҳрига учиб келдик. Тўғриси, самолётдан тушиш биланоқ биринчи эътиборимизни қаратган жиҳат шаҳарда Осиё Кубоги ҳавоси уфуриб турибдими ёки йўқ, деган саволга жавоб излаш бўлди. Ҳали сайтимиз ходими Жасур Асланов ёзган кундаликда айтилганидек, шаҳарда мусобақа нафаси кўп ҳам сезилиб тургани йўқ.

Аэропортдан тўғри метро орқали ўзимиз учун ажратилган  меҳмонхонага ("Atana") йўл олдик. Шаҳарда, аэропортда ёки метрода ҳам бирорта "#AsianCup2019"га аталган реклама ёки баннерга кўзимиз тушмади. Биздан бир кун аввал Дубайга ташриф буюрган ҳамкасбларимизнинг айтишларича, Осиё Кубоги муҳитини фақат стадион атрофида ёки ичида чинакамига сезиш мумкин. Аммо шаҳарда Осиё Кубогига алоҳида эътиборни учратмаслигингиз ҳақиқатга яқинроқ. Қатар, Австралияда ўтган Осиё Кубогида иштирок этган ва Қатардаги ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатида қатнашган сайтимиз вакилларининг айтишича, БААдаги ташкилий ишлар рақобатда аввалги чемпионатларга ютқазади.

Ҳозирча кўча-кўйда Осиё Кубоги атмосферасини чинакамига ҳис этишнинг имкони йўқ. Лекин эртага ишга киришиб, барчасини ўз кўзимиз билан кўриш имкониятига эга бўламиз.

Муҳими, мазкур қитъа чемпионатининг ичкаридаги илиқ кайфияти ва муҳитини биз Сиз азиз мухлисларга етказишга ҳаракат қиламиз.

Тушунишимча, бу ерда Осиё Кубогига мухлисларни жалб этиш ишлари у қадар мукаммал ишланмаган. Лекин футболга бефарқ бўлмаган мухлислар учун алоҳида ташкил этилган махсус фан-зонада ишқибозлар мусобақа шукуҳини сезиш имкониятига эга бўлишлари мумкин.

Биз учун асосийси, ўзбек футболи мухлисларига Осиё Кубогидаги тафсилотлар ва мусобақа атрофидаги муҳитни ҳис этишлари учун сайтимиз орқали "шароит" яратиб бериш. Бунинг учун бизга энг катта ва муҳим кўмакчи ролида МТЖ бўлиши шубҳасиз. Чунки Ўзбекистон терма жамоасининг ўйини ва натижаси бизнинг ва ўзбек футболи ишқибозларининг кайфиятига бевосита қилади. Айнан МТЖ натижасига кўп нарса боғлиқ.

Айтганча, Астана аэропортидаги кутиш залида суҳбат давомида бир қизиқ таклиф ўртага ташланди. Агарда Ўзбекистон терма жамоаси Худо хоҳласа Осиё чемпионига айлангудек бўлса, унда сайтимизнинг икки нафар вакили - Нарзулла Сайдуллаев ва Хайрулла Холиқов мен билан биргаликда сочларини таг-туги билан олдириб ташлашга, яъни терма жамоамиз чемпионлиги учун кал бўлишга тайёрлигимизни билдириб, шунга келишиб олдик. Худо хоҳласа қиш фаслининг февраль ойида "CA" сайти ходимлари - Шаҳбоз Беғамов, Хайрулла Холиқов ва Нарзулла Сайдуллаев ўз имижларини янгилашлари мумкин :-)



Шу тариқа кеча бошланган ва чамаси 20 соатга чўзилган узоқ парвоздан сўнг "CA" ижодий жамоасининг асосий таркиби БААда "кўкарди". Бунга қадар Жасур Асланов ва бошлиқ Ғайрат Хасбиулин Дубайга келишганди. Эртага, янаям аниқроғи бугун эса "CA" ходимларининг устозлари, биз учун фахрийга айланган журналистлар - Нодирхўжа Юлдашев ва Камолиддин Алимов тўғридан-тўғри Шаржа шаҳрига парвоз қилишлари кутилмоқда.

Эртага эса Тошкент-Астана-Дубай йўналишига Шаржа бекати кўшилади. Барча журналистлар терма жамоамизнинг илк учрашуви ўтадиган Шаржа шаҳрига йўл олишади. Шаржада ўйинолди расмий машғулот ва ҳар иккала терма жамоаларнинг бош мураббийлари иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилади.

Ундан ташқари медиа-марказдан чарчоқ аломатлари чиқишга улгурмасиданоқ Сиз азиз мухлислар учун "қайноқ" янгиликлар, мақолаларни етказишга уринамиз. Нафақат мақолалар, балки видео орқали қизиқарли маълумотлар, таҳлилий кўрсатув ва кундалик дастурлари эфирга узатилиши ҳам режамиздан ўрин олган. Сизлардан талаб этиладигани, яқин бир ой давомида сайтимизга янада муқим ўрнашиб олинг ва имкони бўлса мегабайт ҳажмини бироз кўпайтириб туринг. Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этадиган қитъадаги энг муҳим мусобақа бунга арзийди, чамамда.

Сайтимизнинг "Telegram", "YouTube", "Twitter", "Facebook" ва "Instagram"даги саҳифаларига обуна бўлишни унутманг! Айнан ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳам қисқа ҳамда қизиқарли видеолар, жонли эфирлар ва таҳлилий кўрсатувларни сизларга ҳавола этишни режалаштириб турибмиз.

Ҳозирча тассурот ва тафсилотлар шулардан иборат. Буёғига ҳар куни сайтимиз орқали кундалик дастурлари бериб борилади. Очиғи, мен кундалик ёзишни унчалик хуш кўрмайман. Бу ишни менданда яхши уддалайдганлар кўп. Эртага кундалик ёзишни бошқа ҳамкасбим ўз зиммасига олади. Кетган вақтингиз ва сарфлаган мегабайтингиз учун рози бўласиз.


Шаҳбоз Беғамов - "Telegram" канал"Instagram"

Дубай, 8 январь

Автор :
Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика