RU

Последние новости

19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  1 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  2 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2

"CA": Айтдик-ку, сизларга! Новости

"CA": Айтдик-ку, сизларга!

"CA"нинг ПФЛ олдидаги позицияси мақоласидан норози бўлган ўқувчи ва мутахассислар бўлди.
Буни турли ижтимоий тармоқларда ҳам ўқиб кузатдик.

Кеча Ахрол Иноятов "Спорт ТВ" меҳмони бўлиб, шундай деди:
- Интернетларда ҳам кўрдик, ўқидик, эшитдик. Келишилган ўйинлар ҳақида айтганлар исботлаб берсин. Исботлаб беришга келганда исботлаб бера олмайди.

Биз мақолада нима деган эдик азизлар? Уларга бойкот эълон қилишдан фойда йўқ. Улар бизни бугунги ҳар бир сўзимизни ўзимизга қарши ишлатишлари мумкин. Мақолада, исбот билан эмас, юрак ва виждонга етиб борадиган гаплар билангина уларни бу йўлдан қайтаришимиз мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эдик. Ҳақиқатдан ҳам бизда исбот йўқ. Кўряпсизми, биз "тупик"дамиз. У бундай бўлди, бу ундай қилибди, у дарвозабон атайин гол ўтказди, бу ҳужумчи атайин гол урмади деган гаплар бу исбот талаб қиладиган катта айблов. Лекин бизда исбот йўқ. Шундай экан, ҳаммани инсофи ва виждони ўзига ҳавола.

Шу ерда бир гапни ТВдаги ҳамкасбларимизга илтимос шаклида етказсак. Илтимос, ҳар бир гапингизда интернет сайтларида деяверишни йиғиштиринглар. Шу интернет сайтлари борки, сиз трансляция қила олмаётган ўйинларни ҳеч бўлмаса гап билан етказиб беряпти. Шу интернет сайлари борки, ҳеч бўлмаса ўқувчи расм кўради, ҳеч бўлмаса клуби ҳақида ахборот олади. Шу интернет сайтлари борки, шарҳда тилларингиз бийрон, ахборотингиз олдингиздаги принтерда чиқиб турибди. Яна интернет сайтлари ёмонми?

Ҳаммамизга ҳам инсоф берсин.

"CA"
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика