RU

Последние новости

00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  0 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  26

“Бухоро”нинг иккинчи даврага тайёргарлик режаси аниқ Новости

“Бухоро”нинг иккинчи даврага тайёргарлик режаси аниқ

Теги :  Бухоро
Биринчи даврани 6-ўринда якунлаган бухороликлар иккинчи даврада ҳам имкон қадар мухлисларини хурсанд этиш мақсадида.

Бунинг учун жамоа давралар оралиғида ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Улуғбек Бақоев бошчилигидаги мураббийлар штаби ёзги давралар оралиғида аниқ режа асосида йиғин олиб боради. Унга кўра жамоа аъзолари 11 июль куни Тошкент вилояти, Чимён тоғ ён бағрида жойлашган шинам “Парадайс грин” масканида йиғилади. У ерда ўқув-йиғин машғулотлари 17 июль кунига қадар давом этади. Шундан сўнг футболчиларга икки кунлик дам берилади. 20 июлдан эса иккинчи босқич йиғини старт олади.

Бу сафарги йиғин Тошкентда ўтади. Шу куннинг ўзида жамоа аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилади. 21 июль куни эса йиғиндаги илк синов-назорат баҳсида майдонга тушилади. Спарринг рақиб сифатида “Бунёдкор” ёшлар жамоаси танланган. Умуман олганда, Тошкентдаги йиғин чоғида “Бухоро” 23 июль куни “Навбаҳор”га қарши ҳам синов-назорат учрашувида майдонга тушади. Маълумки 28 июль куни Улуғбек Бақоев бошқарувидаги жамоа Тошкентда Ўзбекистон Кубоги доирасидан ўрин олган ¼ финал босқичида “Локомотив”га қарши жавоб ўйинини ўтказади. Мазкур учрашувга шу тариқа тайёргарлик кўриш режаси ишлаб чиқилган.  

“Бухоро” матбуот хизмати.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика