RU

Последние новости

12:20Горецка АПЛ томон йўл олиши мумкин  0 11:55Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 11:36Кубо учун топ-клублар курашади  1 11:12"Байер" футболчиси "Барселона" ёки "Бавария"га ўтади  1 10:53ХХI асрнинг энг яхши африкалик футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  5 10:20«Adidas» Аргентина терма жамоаси билан ҳамкорликнинг 50 йиллиги шарафига махсус форма тақдим этди  1 09:47«Барселона» афсонаси Месси нима сабабдан Роналдудан кучли эканлигини тушунтириб берди  25 09:11Косово футболчилари Руминия билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасига бир уюм чиқинди ташлаб кетишди  11 08:30Салоҳ ёшлигида кимга ўхшашни орзу қилганини айтди  0 07:56Родри «Ман Сити»ни тарк этса, қайси жамоага бориши маълум  7 02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0 01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  4 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  2 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0

"Бухоро"да вазият жиддий: Қарздорликлар ҳалигача ёпилгани йўқ Новости

"Бухоро"да вазият жиддий: Қарздорликлар ҳалигача ёпилгани йўқ

"Бухоро" клуби ўтган йилги мавсум учун футболчилар олдидаги қарздорликлардан ҳалигача қутулмаган.

Ўтган мавсумда "Бухоро" шарафини ҳимоя қилган бир қатор футболчилар қарздорлик масаласи бўйича ПФЛга мурожаат қилишган. ПФЛ эса ўз ўрнида "Бухоро" клубига қарзларни тўлиқлигича ёпиши учун 10 февралга қадар муддат берган.

Бугун 7 февраль, аммо "Бухоро" 10 нафардан ортиқ футболчилар билан ҳали ҳам ҳисоб-китобни амалга оширгани йўқ.

Қайд этиш керакки, клуб ПФЛ берган муддатга қадар қарздорликларни ёпишни уддасидан чиқмаса, унда "Бухоро"га нисбатан чора кўрилиши мумкин.

ПФЛ яқинда Суперлига ва ПРО-лига А иштирокчилари олдига қўйилаётган талабларни бажаришлари кераклиги ҳақида огоҳлантирган. Талабни бажармаган клубларга кескин санкциялар қўлланилиши айтилганди. Фақатгина ишни тўғри йўлган қўйган клубларгина мусобақаларда иштирок этиши мумкинлиги таъкидланган.

ПФЛ клубларга юборган хатда Суперлига иштирокчилари сони 13 февралга қадар аниқ бўлиши алоҳида айтилган. Айни вақтда ЎФА ҳамда ПФЛ Суперлига клублари сонини 10тага қадар қисқартириш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда клублар расман огоҳлантирганди.

Агарда "Бухоро" клуби 10 февралга қадар қарздорлик масалаларини ҳал этмаса, унда клубнинг Суперлигадаги тақдири ҳам сўроқ остида қолиш эҳтимоли мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "Бухоро" жамоаси Улуғбек Бақоев қўл остида Суперлигада 6-ўринни эгаллаганди. Мавсум якунларига кўра эса Бақоев клубдаги молиявий қийинчиликлар туфайли жамоадан кетганди. "Бухоро"да бўшаб қолган бош мураббий ўрнига ўтган мавсумда АГМК билан мамлакат кубогида зафар қучган Бахтиёр Ашурматов келганди.

Рейтинг: -40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика