RU

Последние новости

15:18"Челси" ўзига эҳтимолий мураббий топиб қўйди   1 14:50"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда  0 14:19"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  0 13:50Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда  0 13:32Постекоглу "Тоттенхэм" камида уч нафар янги футболчи сотиб олишини истамоқда  1 13:17Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди  4 12:49Тошкентда ўтказилган "Воҳа дербиси"да "Насаф"нинг қўли баланд келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:36Ўзбекистон футзалининг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф этамиз  0 12:24Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  0 11:59"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи  2 11:34"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади  2 10:39Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди  16 10:02Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи  3 09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  3 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  1

"Бухоро" "карвонсарой"ми? Новости

"Бухоро" "карвонсарой"ми?

Телеграмдаги "қизил ВАР" канали "Бухоро" клубига тўхталди.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг 2 клубига ФИФА томонидан трансфер тақиқи қўйилган. "Насаф"нинг муаммоларига бир неча кун олдин тўхталгандик. Энди эса Бухоро вилоятининг бош жамоаси ҳақида...

Бу жамоага нисбатан айни пайтда фақат битта сифатни ишлатиш мумкин — қўнимсизлик. Хўш, нега?

Диққат қилинг, "Бухоро" клубида ишлаган директорлар рўйхати:

1. Алишер Рустамовнинг ўрнини Жамол Алимов эгаллади (2021 йил январь);

2. Жамол Алимовнинг ўрнини Усмон Тошев эгаллади (2021 йил 10 май);

3. Усмон Тошевнинг ўрнини Фарруҳ Хамраев эгаллади (2021 йил 9 июль);

4. Фарруҳ Хамраевнинг ўрнини Ўткир Қодиров эгаллади (2021 йил ноябрь ойида).

Бу ўзгаришларнинг барчаси 365  кун ичида бўлди ва ҳар гал янги раҳбар ишни эскисининг қарорларини бекор қилиш билан бошлади. Мисол учун, Усмон Қудратович келиб нафақат жамоа ходимларини, унинг номини ҳам ўзгартиришга ҳаракат қилди ("Нурафшон"га). Кейинги раҳбар эса ишни клубнинг олдинги номига қайтиш билан бошлади. Тизимдаги беқарорлик, албатта, жамоанинг натижаларига ҳам салбий таъсир қилади. Аммо фойдали ўзгаришлар, масалан, 2019 йилнинг декабридан бери ўйин ўтказилмаган асосий стадионга қайтишни ҳеч ким эплолмади.

2021 йилда "Бухоро" (ёки "Нурафшон") клубида ишлаган мураббийлар рўйхати: Жамшид Саидов (18 мартда шартнома бекор қилинди), Даврон Файзиев, Анвар Бердиев, Мирислом Ҳасанов, Усмон Тошев, Ҳаким Фузайлов (18 декабрдан). 

❗️12 ойда 6 мураббий. Шу ўринда савол туғилади: "Бухоро" — профессонал футбол клубими ёки барчага очиқ карвонсаройми?

"Бухоро"нинг минглаб мухлислари бор. Жамоанинг муваффақиятсизликлари кадрларнинг тинимсиз алмашинуви билан боғлиқ. Бу беқарорликнинг сабабини кимдир ишқибозларга тушунтириб бера оладими?

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси)

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика