Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи
21 мая 2024 10:02
Новости
Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи
«Ал Иттиҳод» ҳужумчиси Карим Бензема Саудия Арабистонини тарк этмоқчи.
Франциялик ҳужумчи иссиқ ва нам ҳавога мослашишда қийинчиликларга учраган ва шу сабабли Европага қайтиш йўлларини изламоқда. Бироқ «Ал Иттиҳод» ўз имижини бузмаслик учун 36 ёшли футболчи билан хайрлашиш ниятида эмаслигини маълум қилган. Улар Бенземани 2026 йилга қадар олиб қолишни мақсад қилишган.
Шунингдек, Бенземага «Ал Иттиҳод» бош мураббийи Марсело Гальярдо билан ишлаш ҳам ёқмаяпти. Унинг мураббий билан муносабатлари ёмон ҳолатда эканлиги маълум қилинган.
Маълумот учун, Бензема ўтган йилнинг ёзида «Ал Иттиҳод»га кўчиб ўтганди. У жорий мавсум барча мусобақаларда 29 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 8 та голли узатма амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии