Бускетс янги шартнома имзолайди
11 сен 2018 10:42
Новости
Бускетс янги шартнома имзолайди
"Барселона" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс яқин вақт ичида клуб билан шартнома имзолайди.
Футболчи миллий жамоадан қайтганидан сўнг битим ҳақида ошкор қилиниши керак эди, аммо бу кейинроққа сурилади.
Маълумотларга кўра, Бускетснинг янги шартномадаги маоши жамоа ҳужумчиси Луис Суарес ва ҳимоячи Херард Пикеникидек бўлади. Андрес Иньеста кетиб, харажатлар камайганидан сўнг Серхионинг маоши ошишига имкон пайдо бўлди.
Хавбекнинг кўк-анорранглилар билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади. Битимдаги футболчининг товон пули 200 млн евро.
Комментарии