"Бунёдкор"нинг таклифини кутдим ёхуд "Пахтакор"га ўтган Миржаҳон Мираҳмадовнинг фикрлари
08 янв 2022 16:47
Новости
"Бунёдкор"нинг таклифини кутдим ёхуд "Пахтакор"га ўтган Миржаҳон Мираҳмадовнинг фикрлари
Биз футболчининг фикрлари билан қизиқдик.
"Ўтган мавсум давом этаётган бир вақтда "Пахтакор" клуби расмийлари таклиф билан алоқага чиққан эди. У вақтда ҳуқуқий жиҳатдан "Бунёдкор"га тегишлилигим ва мавсум давом этаётгани сабабли аниқ жавоб қайтармаган эдим. Мавсум якунлангач ҳам аввал "Бунёдкор" раҳбариятининг таклифини кутдим. Собиқ жамоамдан янги мавсум бўйича таклиф ва режалар бўлавермаганидан сўнг "Пахтакор" расмийлари билан жиддий музокарага киришдим. Якунда ўзаро фикрларимиз бир жойдан чиқди ва мен "Пахтакор" аъзосига айландим ҳамда клуб билан 2 йиллик муддатга мўлжалланган шартномага қўл қўйдим.
"Навбаҳор"дан таклиф бўлгани рост. Аммо мен "Пахтакор"да ўйнашни хоҳладим. Албатта, янги жамоамда рақобат кучли, лекин рақобатдан асло қўрқмайман. Ўйлайманки, янги жамоамда ўз ўрнимни топаман ва ғалабаларига ҳиссамни қўшаман", - дея сўзини якунлади Мираҳмадов.
Маълумот учун, Миржаҳон Мираҳмадов "Пахтакор"га қарши ўйинларда "шерлар" дарвозасини 4 марта ишғол қилган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии