RU

Последние новости

18:13"Андижон" - "Ал Аҳли". Асосий таркиблар эълон қилинди  2 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13

«Бунёдкор»нинг Олий лига-2016даги статистикаси Новости

«Бунёдкор»нинг Олий лига-2016даги статистикаси

Теги :  Бунёдкор
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 2016 йилги олий лига баҳсларини иккинчи ўринда якунлади.

Шу тариқа, Ўзбекистоннинг беш карра чемпионлари (2008, 2009, 2010, 2011, 2013) ўз ҳисобларига учинчи (2007, 2012, 2016) кумуш медалларни қўшиб қўйишди.

“Бунёдкор” кумуш медалларга эга чиқиш учун 30 учрашувнинг 18тасида ғалаба, 9тасида дуранг ва 3тасида мағлубият қайд этди. Умумий ҳисобда 63 очко жамғарди.

Чемпионат давомида мураббийлар 22 нафар футболчи хизматидан фойдаланишди. Таркибда тўп тепган энг ёш футболчи Достонбек Ҳамдамов (24.07.1996) бўлди. Ёши энг каттаси эса Виктор Карпенко (07.09.1977).

“Бунёдкор” сафида тўп тепган футболчилардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, жамоамизнинг ўртача ёши роппа-роса 25ни ташкил этди.

“Бунёдкор” олий лига-2016да умумий ҳисобда 46та гол урди. Шуларнинг 28таси уйда, 18таси меҳмондаги ўйинларга тўғри келади. Таркибда энг кўп гол урган футболчи Элдор Шомуродов бўлди. Мавсум кашфиётларидан бири сифатида эътироф этилаётган Шомуродов рақиблари дарвозасини 10 маротаба аниқ ишғол қилди.

Ортда қолган чемпионатда “Бунёдкор”нинг ўз дарвозасининг энг кам гол ўтказган жамоа бўлди. Ўтказилган 30та учрашувда “қалдирғочлар” ўз постларидан атиги 13та гол ўтказиб юборишди холос. Уйда 5та, сафарда 8та.

Олий лига-2016даги 30та учрашувнинг 20тасида рақиблар “Бунёдкор” дарвозасига йўл топа олмадилар.

Жамоамизнинг энг йирик ғалабаси олий лига дебютанти “Обод” устидан қозонилди. “Обод”га қарши “Жар” стадионида кечган баҳсда рақиб дарвозаси жавобсиз тўрт маротаба ишғол этилди. Умуман олганда, яна 4та учрашувда “Бунёдкор” 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаларга эришди.

Ҳакамлар жамоамиз футболчиларига 57 бор сариқ карточка кўрсатишди. “Насаф”га қарши сафар учрашувда Отабек Шукуров бу мавсумдаги жамоамизнинг ягона қизил карточкасига сабабчи бўлди.

“Бунёдкор” иштирокидаги учрашувларга умумий ҳисобда 104867 нафар мухлис ташриф буюрди. Ўртача ҳисобда бир учрашувга 3496 томошабиндан тўғри келади.

Муроджон Зуҳуров, Акрамжон Комилов ва Достонбек Ҳамдамов 29тадан учрашувда иштирок этишди ва бу борада жамоамиз етакчилари бўлишди.

Пенальтилар ҳақида гап кетганда жамоамиз иштирокидаги учрашувларда жами 6та 11 метрлик жарима зарбалари белгиланди. “Бунёдкор” 5 маротаба пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Рақибларимиз эса дарвозамизга битта пенальти тепишган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика