RU

Последние новости

08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  0 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  3 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  11 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  3 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  5 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   19 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31

“Бунёдкор” ОЧЛда кетма-кет тўққизинчи бор иштирок этади Новости

“Бунёдкор” ОЧЛда кетма-кет тўққизинчи бор иштирок этади

Теги :  Бунёдкор
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси – Осиё Чемпионлар лигаси турнирининг гуруҳ босқичида кетма-кет тўққизинчи бор иштирок этмоқда.

Бу борадаги рекорд кўрсаткич Тошкентнинг бошқа бир жамоаси “Пахтакор”га тегишли бўлиб, “шерлар” 2003/04-2013 мавсумлар давомида кетма-кет ўн маротаба мусобақада узлуксиз иштирок этишган. Демак, “Бунёдкор” бу борадаги рекордни такрорлашга яқин.

Мусобақанинг гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, кетма-кет “плей-офф”га йўлланма олиш борасидаги рекорд кўрсаткич “Бунёдкор” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаларига тегишли. “Қалдирғочлар” 2008-2014, “босс”лар 2009-2015 йиллар оралиғида мунтазам равишда етти мавсум гуруҳ босқичидан қоқилишларсиз ўта олган. “Ал-Ҳилол” жорий мавсумда ҳам гуруҳ босқичидан “эсон-омон” ўта олса, бу борадаги мутлақ рекордчига айланиб олиши мумкин.

“Бунёдкор” ОЧЛда кетма-кет тўққиз мавсум иштирок этаётгани ўзига хос эътиборга молик жиҳатдир. Шунингдек, “қалдирғочлар” гуруҳ босқичи доирасида шарқ ва ғарб минталарда бир неча мавсумлар давомида қатнашган ягона клубдир. “Бунёдкор” турнир давомида (ҳозирча) 68та учрашув ўтказди. Шуларнинг 26тасида ғалаба, 18тасида дуранг ва 24тасида мағлубият қайд этган. Тўплар фарқи – 82:81.

2016
“Плей-офф”даги рақиб: “Ал-Шабаб” (БАА)
Гуруҳдаги рақиблар: “Ал-Наср” (Саудия Арабистони), “Зоб-Аҳан” (Эрон), “Лаҳвия” (Қатар)
Кўрсаткич: 1та ўйин, 1та ғалаба. Тўплар фарқи – 2:0 (ҳозирча)
Натижа: Гуруҳ босқичи (ҳозирча)

2015
“Плей-офф”даги рақиб: “Ал-Жазира” (БАА)
Гуруҳдаги рақиблар: “Ал-Наср” (Саудия Арабистони), “Персеполис” (Эрон), “Лаҳвия” (Қатар)
Кўрсаткич: 7та ўйин, 1та ғалаба, 1та дуранг, 5та мағлубият. Тўплар фарқи – 4:8
Натижа: Гуруҳ босқичи

2014
Гуруҳдаги рақиблар: “Ал-Фатеҳ” (Саудия Арабистони), “Фулад” (Эрон), “Ал-Жаиш” (Қатар)
Кўрсаткич: 8та ўйин, 2та ғалаба, 2та дуранг, 4та мағлубият. Тўплар фарқи – 7:11
Натижа: Нимчорак финал

2013
Гуруҳдаги рақиблар: “Бейьцзин Гоан” (Хитой), “Поханг Стилерз” (Жанубий Корея), “Санфречче Хиросима (Япония)
Кўрсаткич: 8та ўйин, 2та ғалаба, 5та дуранг, 1та мағлубият. Тўплар фарқи – 7:5
Натижа: Нимчорак финал

2012
Гуруҳдаги рақиблар: “Аделаида Юнайтед” (Австралия), “Поханг Стилерз” (Жанубий Корея), “Гамба Осака” (Япония)
Кўрсаткич: 11та ўйин, 5та ғалаба, 2та дуранг, 4та мағлубият. Тўплар фарқи – 15:16
Натижа: Ярим финал

2011
Гуруҳдаги рақиблар: “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони), “Персеполис” (Эрон), “Ал-Ваҳда” (БАА)
Кўрсаткич: 7та ўйин, 2та ғалаба, 3та дуранг, 2та мағлубият. Тўплар фарқи – 9:9
Натижа: Нимчорак финал

2010
Гуруҳдаги рақиблар: “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони), “Зоб-Аҳан” (Эрон), “Ал-Ваҳда” (БАА)
Кўрсаткич: 7та ўйин, 3та ғалаба, 1та дуранг, 3та мағлубият. Тўплар фарқи – 10:10
Натижа: Нимчорак финал

2009
Гуруҳдаги рақиблар: “Ал-Иттифоқ” (Саудия Арабистони), “Сепаҳон” (Эрон), “Ал-Шабаб” (БАА)
Кўрсаткич: 9та ўйин, 4та ғалаба, 2та дуранг, 3та мағлубият. Тўплар фарқи – 10:14
Натижа: Чорак финал

2008
Гуруҳдаги рақиблар: “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони), “Сепаҳон” (Эрон), “Ал-Иттиҳод” (Сурия)
Кўрсаткич: 10та ўйин, 6та ғалаба, 2та дуранг, 2та мағлубият. Тўплар фарқи – 18:8
Натижа: Ярим финал

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика