RU

Последние новости

14:15Расман: "Ал Ҳилол" асосий ўйинчинларидан бири бир ойга сафдан чиқди ва "Пахтакор"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 13:55Болаларга футбол керак, лекин... (ПФЛ қарорига муносабат)  1 13:33Рафинья — 2024 йил бошидан буён ЕЧЛнинг энг самарали ўйинчиси  0 13:10Қизиқ факт. "Пахтакор" 18 йилдан буён ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазмаяпти  3 12:476 та жамоа иштирок этадиган ПРО Лига қуръаси қачон бўлиши маълум  3 12:23Нойер "Байер"га қарши баҳсда жароҳат олди  0 12:04"Ньюкасл" футболчиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 11:41"Фенербахче" Моуриньо билан шартномани узайтирмоқчи  2 10:55ПСЖ мураббийи: «Футболдаги натижалар баъзида адолатсиз бўлади»  12 10:27Пау Кубарси ХХI асрда ушбу натижага эришган энг ёш футболчи бўлди  3 09:51«Манчестер Юнайтед»нинг яна икки нафар футболчиси жароҳат олди  5 09:24ЦСКА бош мураббийи Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  4 08:55Суперлига жамоалари қайси бренддаги либослардан фойдаланади?  2 08:32ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди  1 08:03U-18 терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  2

"Бунёдкор" мухлислари клуб бош директори билан учрашишди Новости

"Бунёдкор" мухлислари клуб бош директори билан учрашишди

Теги :  Бунёдкор
Шу муносабат билан куни кеча жамоанинг ашаддий ишқибозлари "Бунёдкор" клубига бордилар.

Уларнинг асосий мақсади - ҳар хил чиқаётган гап-сўзларга аниқлик киритиш бўлди. Шу муносабат билан сайтимизнинг икки нафар мухбири Шаҳбоз Беғамов билан Хайрулла Холиқов ҳам мухлислар томонидан йиғилишга чақирилди.  

"Бунёдкор" ПФК Бош директори Мурод Алиев учун кутилмаганда бўлган бу учрашувда мухлисларни бир саволга жавоб қизиқтирарди. Яъни, "Бунёдкор" футбол клуби ўз фаолиятини давом эттирадими?

Мазкур саволга Мурод Боқиевич қуйидагича жавоб берди:

- "Ҳозир жамоамизда молиявий қийинчиликлар мавжудлиги рост. Лекин биз ОЧЛ йўлланмасини учун кураш олиб боряпмиз. Сўнгги йилларда академиямизда тарбия топаётган футболчилар билан ўйинларни ўтказмоқдамиз. Демак бу борада ишларимиз ёмон эмас. "Бунёдкор" футбол клуби атрофида тарқаётган турли гап-сўзлар йўқ эмас. Лекин шуни айта оламанки, ҳеч ким бизга ҳали клуб ёпилади деган гапни расман айтгани йўқ".

Табиийки, бу жавоб мухлисларни қониқтирмади. Уларнинг айтишича, шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди. Агар эртага рсмий қарор чиқиб қолса жуда кеч бўлади. Шунга ҳозирдан бунга ойдинлик киритиш лозим.

"Икки йил аввал Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясида бирйўла уч футболчи Ўзбекистондан бўлди ва буларнинг учаласи ҳам "Бунёдкор" аъзолари эди. Нима учун Ватанимизга мева бераётган дарахтни кесиб ташлаш керак? Клубимиздан ўзбек футболига биронта зарар етмади-ку? Аксинча, ҳар бир терма жамоага яхши савиядаги футболчиларни етказиб беряпмиз. Илтимос, "Бунёдкор"ни сақлаб қолишда ёрдам беринг", - дейди мухлислар клуби аъзолари.

Шунингдек, мухлислар клуби аъзолари маркетинг хизматидан норози эканликларини билдиришди. Клуб фақат давлат пулига қараб қолганлиги оқибатида бугунги қийинчиликларга дуч келаётгани таъкидлаб ўтилди.

"Қачон биз ҳам ўзимиз пул ишлаб топамиз? Ахир бутун Ўзбекистон биз ҳақимизда билади. Нима учун шу бренддан фойдалана олмаймиз", - дейди клуб мухлиси.

Йиғилиш сўнггида Мурод Алиев мухлислардан хавотирга тушмасликларини, келаси йил клуб албатта Суперлигада фаолият олиб боришини айтди. Шунингдек, ПФЛ ҳам футболимиз ривожи йўлида кучли клубларнинг Суперлигада иштирок этишидан манфаатдор эканини таъкидлаб ўтди.


Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика