RU

Последние новости

21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   0 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  3 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  4 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  16 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  25 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  27 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10

"Бунёдкор" машғулотидан репортаж: Икромов қайтиш арафасида+Давронжон Эргашев билан интервью Новости

"Бунёдкор" машғулотидан репортаж: Икромов қайтиш арафасида+Давронжон Эргашев билан интервью

Иван Бошкович бошчилигида "Бунёдкор" жамоаси "Олимпик" билан учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Кеча "қалдирғочлар" янги мураббий қўл остидаги учинчи кун машғулотларини ўтказишди. Асосий эътибор аввалги учрашувларда йўл қўйилган хатоларни тўғрилашга, тўп билан ишлашга қаратилди. Хурсанд қиладиган янгилик шуки, роппа-роса бир йил олдин сафдан чиққан Фарруҳ Икромов умумий гуруҳ машғулотларида қатнашмоқда. Демак тез орада уни яна яшил майдонда кўришимиз эҳтимоли йўқ эмас. Тезкор вингерга яна аввалги спорт формасига қайтишига тилакдошмиз. 


Жамоа сардори Давронжон Эргашев олдиндаги баҳсга ҳозирлик, салбий натижалар ва мураббийлар ўзгаришига ўз муносабатини билдирди. 


"Олимпик"га қарши кечган биринчи даврадаги учрашувни ёдга оладиган бўлсам, ўшанда биз нотўғри ёндошганмиз. Балки рақибга тўғри баҳо бермаган бўлишимиз мумкин. Бу ўйинга қадар улар ғалаба қозонмаганди. Ўйлайманки, ўтган сафарги мағлубият тасодиф эканлигини исботлашга ҳаракат қиламиз",- дейди Давронжон Эргашев. 

- Жамоа сардори ва етакчиси сифатида мураббийлар ўзгаришининг натижага қанчалик таъсир қилаётганини айта оласизми?

- Шуҳрат Мақсудов ҳам, Виктор Карпенко ҳам ёмон мураббийлар эмасди. Энди майдонда биз футболчилар ўйнаймиз-ку. Мағлубиятда мураббийларни ҳам айблавериш нотўғри. Ўйинчиларни кўриш керак. Бошкович иш бошлади. Қисқа вақтда унинг кўрсатмаларини тушунишимиз талаб этилади. Мавсум якунида ҳаммаси ижобий тугайди, деган умиддаман. 

- "Бунёдкор"да ҳеч қандай мақсад қолмади десак бўладими? 

-  Нега экан? Профессионал футболчи ҳар бир ўйинда борини беради, ғалаба учун курашади. Расмиятчилик учун ўйнамаймиз. Барчаси ўз қўлимизда қолган. Йилни муносиб тугатишимиз керак, тамом. 

- Жамоада ички муҳит ўзгарганми?

- Бу йил муҳит жуда яхши. Аввалги мураббийлар даврида ҳам жамоамиздагиларнинг бир-бирига ишончи катта эди. Ҳозир ҳам шундай. Фақат сўнгги пайтлардаги мағлубиятлар руҳий томондан зарба бўлди. 

- Кубок ва чемпионлик йўлида кимни имкониятини юқори баҳолайсиз?

- Юқори ўринлар учун курашаётган барчада имконият бор. Кучли жамоа чемпион бўлсин. Омадга ҳам куп нарса боғлиқ. 

Абдулазиз Искандаров

Фото: "Бунёдкор" матбуот хизмати

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика