RU

Последние новости

12:42Голларга бой ўтган "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:18Суперлига. 28-тур учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар эълон қилинди  1 11:50Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади  8 11:44U-17 ЖЧ старт олди. ОКда чорак финалда қолиб кетган Япония Африка чемпиони Марокашни таслим қилди, ўзбек ҳаками бошқарган ўйинда Месси ватандошлари ғолиб  2 11:35Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "Насиб қилса, Баҳрайндан уч очко билан қайтамиз"  3 10:40"Бунёдкор-2011" халқаро турнирда совриндорга айланди  3 10:09"Эльче" — тарихда "Барселона"дан кўпроқ тўп назоратига эга бўлган илк янги жамоа  0 09:55Венсан Компани: "Олдимизда Чемпионлар Лигасининг фаворитларидан бири билан синов турибди"  0 09:35Легионерларимиз. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди  1 09:15Хаби Алонсо "Реал Мадрид"га янги Кроосни топди  3 08:55Легионерларимиз. Рустам Ашурматов Эрон чемпионати 9-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  2 08:28Жозе Мораиш мураббий сифатида ўзбек клубларига ютқазмаяпти  9 08:08Сербия чемпионатида мураббий ўйин пайтида вафот этди  0 07:42"Барселона" Эрлинг Холандни 2026 йил ёзида қўлга киритишни режалаштирмоқда  8 01:47Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" меҳмонда зафар қучди ва яна жадвалда етакчига айланиб олди  0

"Бунёдкор" ФК Кореянинг "Suwan TPL" компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди Новости

"Бунёдкор" ФК Кореянинг "Suwan TPL" компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди

19 сентябрь куни, "Бунёдкор" футбол клуби офисига Жанубий Кореянинг рейтинги энг баланд ширкатлари сирасига кирувчи "Suwan TPL" компанияси раҳбарлари ташриф буюрдилар.

Ташрифдан мақсад, "Бунёдкор" ФК ва "Suwan TPL" компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўлди. Учрашувда "Бунёдкор" футбол клуби раҳбарияти, "Suwan TPL" компанияси президенти Инди Жанг, унинг ёрдамчиси Тедди Ким ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директори Сардор Кариев иштирок этдилар. 

Учрашув аввалида томонлар фармакология ва витаминизация масаласи бўйича «Бунёдкор» жамоасига етказиб берилаётган витаминларнинг сифатини янада ошириш, Жанубий Корея клубларида йўлга қўйилган даражага чиқаришни муҳокама қилишди. Шунга кўра, бундан кейин "Бунёдкор" футбол клуби Жанубий Корея жамоалари даражасидаги витаминизация билан таъминланишига келишиб олинди.


"Suwan TPL" компанияси - Ўзбекистонга Корея Республикасидан хорижий инвестициялар олиб кириш билан шуғулланади. Мамлакатимиз бизнес бозорига биринчи марта қадам қўядиган Жанубий Корея компанияларига консалтинг бўйича кўмак кўрсатади. Яъни "Suwan TPL" Ўзбекистон иқтисодиётида ҳозирги даврда энг долзарб бўлиб турган масала, юртбошимиз томонидан алоҳида устуворлик билан олиб борилаётган сиёсат – чет элдан мамлакатимизга инвестициялар олиб кириш соҳасида Ўзбекистон-Жанубий Корея алоқаларида бугунда биринчи рақамли компания бўлиб турибди. Эътиборли жиҳати, кечаги учрашув чоғида "Suwan TPL" компанияси билан яқин келажакда "Бунёдкор"га икки томонлама манфаатли бўлган, тижорат йўналишидаги корейс ҳамкорларни топиб бериш бўйича ўзаро келишувга эришилди.

Меҳмонларга "Бунёдкор" футбол клуби ҳақида тўлиқ маълумот берувчи видеопрезентация тақдим этилди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар стадион музейига ташриф буюришди, "Бунёдкор" футбол клуби академиясида яратилган шарт-шароитлар билан танишишди, асосий жамоанинг машғулотини кузатишди.


"Умид қиламизки, ушбу учрашув "Бунёдкор" футбол клуби тарихида янги босқични очиб беради ва яқин келажакда Жанубий Корея компаниялари билан икки томонлама манфаатли шартномалар имзоланиб, клубимиз ўз фаолиятини кенгайтиради ҳамда замонавий даражага кўтарилиб боради", - деди меҳмонларнинг ташрифига миннатдорчилик билдирар экан "Бунёдкор" клуби бош директори Улуғбек Мирзаев.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика