RU

Последние новости

13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  0 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  0 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   1 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  5 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  5 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  19 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  26 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  8

“Бунёдкор” ФК академияси мураббийидан таклиф: Махсус миллий футбол каналимиз сув ва ҳаводек зарур Новости

“Бунёдкор” ФК академияси мураббийидан таклиф: Махсус миллий футбол каналимиз сув ва ҳаводек зарур

Ўзбекистон телевидениесининг ҳозирги кўринишдаги фаолияти Тошкент футбол клублари стадионларига салбий таъсири хақида фикрлашга рухсат берсангиз.

Миллий мухлиснинг эътибори тўлиқ ва табиий равишда жаҳон ва айниқса, Европа футболи фойдасига сарфланиб бўлди. Замонавий телевизион каналларидан НТВ+, Матч, Евроспорт каби махсус каналлар узлуксиз ва олий даражада дунёнинг ҳар қандай нуқтасидан хоҳлаган ўйинимизни олиб беришга тайёр. Натижада миллий мухлисда таққослаш имконияти пайдо бўлди ва у, албатта, чет эл футболи фойдасига айланди. Ушбу телеканналар режаланган даромадларни олади, уларнинг футбол маданияти янада ривожланади. Бироқ, жаҳон андозаларининг барча талабларига жавоб берувчи Тошкент стадионлари йиллаб бўш қолмоқда. Ўзи камчилик бўлган тошкентлик мухлис стадионга йўлни умуман унутди. Клублар даромаддан қуруқ қоляпти. Электр қувват, сув, телевизион трансляциялар, стадион ходимлари, моддий-техник база, мактаб ва академиялар, шахсан клубнинг ўзи билан боғлиқ бўлган харажатлар ташқи сармоялар билан қопланмоқда. Шу тариқа ўз телевидениемиз ўз “душманимизга” айланди. Унинг ғалабаси деб ахолининг хорижга бўлган ҳурмати ва эътибори, мағлубияти эса  бутун миллий футбол ва, айниқса, унинг Тошкент қисми бўлди деб айтсак муболаға бўлмас. Албатта ушбу муаммонинг энг мухим асосидан бири, шахримизнинг “бизнес марказ” деган мавқеси. Пойтахт хаёти кўпқиррали. Кино, концерт, театр ва парклар футболга жиддий рақиб. Бироқ Лондон, Манчестер, Мадрид, Барселона, Париж, Лиссабон, Истамбул каби шахарлар кунига бир нечалаб стадионларни тўлдиряпти.  
   
Телевидениенинг айби нимада? деган савол туғилади. Жавоб эса, юқорида айтилгандек, жаҳоннинг барча нуқтасидан, исталган турнирнинг энг қизиқарли ўйинларини жонли эфир ва мукаммал сифатда узатилиши, клублар, ўйинчилар, тактика, тарих ва башоратлар ҳақида тўлиқ маълумот ва ҳоказолардадир?

Миллий футболимизга келсак... Самарқанд, Бухоро, Наманган, Қўқон стадионлари деярли ҳар турда тўлади. Ўта мухим ўйинларда минглаб маҳаллий мухлислар ташқарида ҳам қолиб кетади. Демак, уша ўйинлардан улар умуман қуруқ қолиши аниқ. Улар стадионга туша олмади, телевидение орқали жонли ёки ёзма равишда кўришга имкони йўқ, интернетнинг айрим сайтлари фақат голларни ёзиб олиб беради. У ҳам бўлса, хафтанинг 3-4 кунларида. Соғиниб кутилган махсус “Футбол ТВ” каналимиз эса яна юқорида кўрсатилганларга “ёрдамчи” бўлди. Яккаю-ягона давлат “Спорт” каналимиздан талаб қилиш ноўрин. У умумий спортга жавоб беради. Ҳа, футбол ҳам улар орасида бор. Лекин кўпинча жонли эфирлар пойтахтнинг бўм-бўш стадионларидан узатиляпти. Камдан кам, алоҳида ва мухлисларнинг қатъий илтимосларидан сўнггина вилоятларни лиқ тўла стадионларини кўришга имконимиз бор. Бокс ва теннис усталаримиз хизматлари туфайли ушбу спорт турлари биринчилар сафидан ўрин олмоқда. Баъзиларда умуман соғлом турмуш кечириш мақсадида эфир антиқа, яъни, от спорти, велопойга, чанғи, регби каби турлари билан тўлдириляпти. Вилоятлик мухлисимиз танлов хуқуқидан махрум бўлди. Тўғрисини айтганда, бундай имкон унда умуман бўлмаган.  

Яккаю-ягона “Спорт” каналимиздан талаб қилиш ноўрин.


Албатта, халқимиз жаҳон футболи ҳақидаги маълумотга эга. Интернет, кабель ва йўлдошлик тизимидаги телехизматлар юртимизни барча шаҳар ва қишлоқларига етиб борган. Бу учун биз уларга ҳақиқий миннатдормиз. Аҳолимизнинг барча ёшу-турларига мўлжалланган телеканаларимиз сони йигирмаларга етиб қолди: Болажон, Кино, Наво, Маҳалла, Дунё бўйлаб, Маданият ва маърифат, хаттоки Хинд киноси... Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Республикамизнинг ҳар битта вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасида ўзининг худудий филлаларига эга. Лекин ҳудудимизни бутунлай қоплайдиган, давлат, “Ўзбекистон” ёки “Ёшлар”, қолаверса ўша “Спорт” каби, ягона махсус футбол канали йўқ.

Сўзсиз, стадионни мухлис билан тўлдириш бу бевосита клубларни мажбурияти, бурчи ва манфаатидир. Бироқ, бу борада хам ушбу иборани ўзига яраша сирлари бор экан. Мисол учун “Сўғдиёна” ёки “Қизилқум” жамоалари ўйини “Локомотив” ёки “Пахтакор” жамоалари ўйинидан бир неча кучли эмасдир, лекин стадионлар тўлиши борасида вазият “нимагадир” тескари.

Шундан келиб чиққан холда, “телевидение оммавий ахборот воситаси сифатида миллий футболимиз мавқеини кўтаришда кўмак бўла оладими, бўлган тақдирда эса – қандай?” деган савол туғилади ва унга жавоб бериб кўрсак.

Мисол учун “Бунёдкор” стадионига чиптанинг ўрта нархи 5000 сўм деб белгиланиб, унга 25 000 томошабин тушса клуб 125 000 000 сўм даромад кўрар экан.


Биринчидан, “Футбол ТВ” ушбу маъносиз хаттоки зарар “шерикликни” тўхтатиш керак. Иккинчидан, у миллий футболимизга тегишли бўлган барча телевизион хуқуқларни тўлиқ равишда қўлга киритиш лозим. Жумладан, Олий ва Биринчи лига чемпионати, Республика Кубоги баҳслари, барча терма жамоаларимиз, шунингдек аниқ вақтга тегишли бўлган Осиё клуб ва терма жамоалари, болалар футболи, таҳлил, мунозара хамда бошқа қўшимча маълумотларни. Дастурдан турнинг энг қизиқарли ўйинлари бош, жонли ўринни эгаллайди. Қолганлари ҳафта давомида ёзма равишда. Ўйиндан олдинги башоратлар (превью), тур таҳлили ва статистикаси канал ишини қўшимча тўлдиради.
   
Кейинчалик канал ўз мухлисига сазовор бўлиши аниқ. Аввалам бор уларни мутахассислар ташкил этади, яъни: футболчи, мураббий, эксперт ва агентлар. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари, клублар матбуот-хизматлари. Аёл ва хотин-қизлар ҳам футболчи ва мутахасиссларни оила аъзолари сифатида. Ва нихоят оддий халқ футбол мухлиси. Ёш жихатидан кўпинча ўрта ва катта ёшдаги мухлислар ушбу тоифани асосий қисмини ташкил этади. Ёш мухлислар хозирча чет эл “хўроз қандига” ишқибоз.

Вилоят ва пойтахт футбол маданиятлари янада ривожланади. Рақобат кучаяди. Бундай харакатлар ҳозир хам йуқ эмас, лекин ва, энг қизиғи шундаки, Олий лигамиздага кўпчиликни ташкил этувчи тошкентликлар фойдасига эмас. Баъзида пойтахт стадионларида меҳмон мухлислар аксариятни ташкил этади. Маълумот доираси кенгайган сари “жонли” футболга қизиқиш даражаси хам ўсади. Бизнес-марказ сифатида Тошкент оммавий маданий хордиқнинг яна бир тури билан таъминланади. Тажрибада тўла стадионлар футбол суръатини қандай оширишини ҳаммамиз биламиз. Мисол учун “Бунёдкор” стадионига чиптанинг ўрта нархи 5000 сўм деб белгиланиб, унга 25 000 томошабин тушса клуб 125 000 000 сўм даромад кўрар экан. Бу рақамни 20 мезбонлик ўйинлар сонига кўпайтирсак 2 500 000 000 сўм чиқади. 20 мезбонлик ўйин деганда 14 мамлакат чемпионати, камида 2та мамлакат Кубоги, Осиё чемпионлар лигасининг гурух босқичидаги 3 ўйин, тўлиқ форматта эса қушимча 2 ўйинларни киритамиз. Терма жамоа ўйинлари ортиқча эълонга мухтож эмас.

Тошкент стадионларига мухлисларни қайтариш бу нафақат  клублар, балки бутун ўзбек футболи муаммоси.

   


Телевидениемиз сифати хақида эса алохида тўхташимиз лозим. Албатта жахон футбол каналлари билан солиштирганда бу бизнинг энг катта муаммомиз. Бироқ биринчи ўринда рақобат эмас, балки умуман мустақил телевидение воситаси сифатида шаклланиш ва миллий мухлисни маълумотга бўлган чанқовини қониқтириш. Муносабатлар ривожланиб каналимиз муқобил сифатда иш юритади. Миллий ўзбек футболи жаҳон ахборот дарёсида ўз ўрни ва аҳамиятини эгаллайди. Рақобатни шерик эмас, балки алоҳида ва мустақил бўлган бошқа бир тузилма яратади. Ушбу тузилмаларнинг сони ва сифати эса, ўз навбатида, рақобат даражасини оширади. Муқобил махсус футбол каналимизнинг асосий кучи эса миллий мухлисда.

Бу муносабатларни ривожланиш муддати хақида... У камида ва тўлиқ бир футбол мавсумидан иборат. Унгача ранжиш пайдо бўлиши табиий. Жаҳон андозалари билан  таққослаш юкини кўтариб юриш бу курашни энг оғир палласи. Бироқ доимий равишда мақсад сари юришимиз мухлисни стадионга қайтаради. Футбол сифати ошади. У ўз навбатида янада мухлисларни жалб қилади. Футбол билан мухлис алохида яшай олмайди. Бу табиат қонуни. Улар бир-бирига қанчалик боғланганини шунда сезишимиз аниқ. Мухлис ўйинни кучайтиради, ўйин мухлисни чақиради.

Хулосага келганда. Тошкент стадионларига мухлисларни қайтариш бу нафақат  клублар, балки бутун ўзбек футболи муаммоси. Қайсидир маънода фикру-тилак, орзу-асослар ҳам билдирилди. Энди уларни амалга ошишини тажриба йўли билан исбот қилиб кўрайлик. Бу борада эса махсус миллий футбол каналимиз сув ва ҳаводек зарур.
 
Аҳмад Иноятов,
“Бунёдкор” ФК Академияси мураббийи

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика