RU

Последние новости

17:54Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:40Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  6 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  8 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  12 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  22

"Бунёдкор" энди футболчиларга овқат бермайдими? Новости

"Бунёдкор" энди футболчиларга овқат бермайдими?

Теги :  Бунёдкор
"Бунёдкор" клуби бугун Суперлиганинг 9-тури доирасида "Бухоро" билан ўйнади.

Мазкур учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ҳозирги ёзадиганларимиз ўйин ҳақида эмас.

Кеча жамоа аъзолари ўйиндан бир кун олдин доимгидек клуб базасида йиғилган ва футболчилар ўша ерда қолишган. Бироқ машғулотлардан қайтган футболчилар базада кейин кечки овқат йўқлигидан хабар топишган. Бундан хайрон бўлган футболчилар ўртада пул йиғиб кечки овқат қилишган.

Бугун "Бухоро"га қарши баҳсдан кейин ҳам худди шу вазият такрорлангани ҳақида хабар топдик. Тўғри "Бунёдкор"нинг кўплаб футболчилари Тошкентда яшайди ва ўз уйларига кетишади, базада 15 нафарга яқин ёш футболчилар истиқомат қилишади.

"Бунёдкор"да яқиндагина раҳбарият ўзгарди. Эшитишимизга қараганда, янги раҳбар клуб аъзолари билан кўришмаган ҳам, танишмаган ҳам. Балки бундан кейин барчаси ўзгаргандир, балки энди "Бунёдкор" футболчилари базада ўз ҳисобларидан овқатланишга мажбур бўлишар. Клубда молиявий муаммолар бўлиши мумкин. Пул йўқдир, аммо нима бўлган тақдирда ҳам майдонга тушиб ўйнаётган футболчиларда ҳеч айб йўқ.  

Тез орада бу вазият ижобий ҳал этилади деб умид қиламиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика