RU

Последние новости

16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  0 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  1 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  23 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  21 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  6 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16

Бундеслига, 12-тур. Превью Новости

Бундеслига, 12-тур. Превью

Бугун Германия чемпионатининг 12-тур ўйинларига старт берилади.


Турнинг илк ўйинида "Фрайбург" ўз майдонида чемпионат дебютанти ва пешқадами "Лейпциг" жамоасини қабул қилади. Кристиан Штрайх бошчилигидаги "Фрайбург" жамоаси турнир жадвалида 10-поғонада бормоқда. "Фрайбург" ўз уйида муваффақиятли иштирок этадиган жамоалар сирасига киради. Ҳозирга қадар ушбу жамоа ҳали бирор марта ҳам дуранг ўйнагани йўқ. Штрайх жамоасини ушбу тўқнашувда яхшигина синов кутиб турибди, десак муболаға бўлмайди. Сабаби, "РБ Лейпциг" бундеслигадаги ўзининг илк мавсумида нималар қилаётганини барча кўриб турибди. Ральф Хазенхюттьл бошқарувидаги "Лейпциг" мағлубият нималагини билмай келмоқда.
Шу боисдан ушбу тўқнашув кўпчиликнинг диққат марказида бўлиши табиий. "Лейпциг" якка пешқадам сифатида илк ўйинини ўтказади.

Ўтган турда "Бавария"ни мағлуб этиб мюнхенликларни турнир жадвалининг чўққисидан тушиб юборган "Боруссия Д" бу гал "Айнтрахт" меҳмони бўлади. Томас Тухель шогирдларининг кайфиятлари анча чоғ. Сабаби, улар октябрь ойидаги кичик муваффақиятсизликдан чиқиб кетишди ва "Бавария"га қарши ўйинда муҳим ғалабага эришишди. Шунингдек, ҳафта ўртасида ЕЧЛ доирасидаги "Легия" билан бўлган баҳсда рекорд ўрнатган учрашувни ўтказишди ва йирик ғалабани тантана қилишди. Яна бир қувонарли тарафи шундаки, жамоага нафақат ғалаба кайфияти, балки етакчи футболчи ҳисобланган Марко Ройс ҳам қайтди. Марко Ройс узоқ муддатли жароҳатидан фориғ бўлди ва "Легия"га қарши кечган ўйинда иштирок этди. Ройс қайтишини эса гол билан нишонлади. "Боруссия"нинг рақиби "Айнтрахт" гарчи 7-ўринда кетаётган бўлсада, уларда дортмундликлар сингари активларида 21 очко мавжуд. Фақатгина тўплар нисбатига кўра "Боруссия" 3-поғонада, "Айнтрахт" 7-ўринда бормоқда. Бу баҳс ҳам турнинг энг эътиборга молик ўйинларидан бири бўлиши шабҳасиз.

Турнир жадвалида кутилмаганда қуйи поғоналарда уралашиб юрган "Вольфсбург" ҳали ҳам ўзига келиб улгургани йўқ. "Бўрилар" бу сафар яна бир аутсайдер ҳисобланган "Ингольштадт" меҳмонига айланишади.

Яна бир аутсайдер баҳси Гамбургда бўлади. Унда "Гамбург" клуби Бременнинг "Вердер" жамоасини ўз майдонида кутиб олади. Жорий мавсумда ҳали ғалаба нималигини билмай келаётган "Гамбург" учун бу баҳс икки ҳисса юқори қийматга эга. Маркус Гисдол шогирдлари ўтган турда ҳали мағлубиятга учрамаган "Хоффенхайм"дан сафарда очко олишни уддалашганди. Бу сафар эса мухлислар мавсумдаги дастлабки ғалабани кутишаётгани аниқ.

Турнир жадвалининг юқори қисмида яхшилаб ўрнашиб олган "Кёльн" совринли ўринлар учун курашни давом эттирмоқда. Дортмуннинг "Боруссия" клуби билан бир хил очко жамғариб 4-ўринда бораётган "Кёльн" пешқадам "Лейпциг"дан 6 очкога, "Бавария"дан эса 3 очкога ортда қолмоқда.
"Кёльн" ўз ришини муваффақиятли давом эттирмоқчи бўлса, унда улар "Аугсбург" тўсиғини енгишлари талаб этилади. "Кёльн" одатда ўз майдонида бўладиган беллашувларда рақибларининг нозик тарафларига керакли "қулф"ни топа олади. Шунингдек, "Аугсбург" ҳам сафарда нисбатан ёмонроқ натижа қайд этади. Шу жиҳатларни эътиборга оладиган бўлсак, унда бу тўқнашувда устунлик албатта "Кёльн" томонида.

Бундеслигада бешта учрашувдан буён ғалаба қозона олмаётган Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган "Хоффенхайм" билан ўзаро куч синашишади. "Хоффенхайм" "Лейпциг" билан бир қаторда ҳали мағлубият нималигини билмай келмоқда. "Боруссия М" бешта баҳсдан буён қилолмаётган ишини айнан "Хоффенхайм"га қарши учрашувда амалга ошира оладими-йўқми? Бу саволга ушбу беллашувдан сўнг жавоб оламиз.

Карло Анчелоттининг "Бавария" инқироз кўчасидами? Бу савол ҳозирда барчани бирдек қийнаб келмоқда. Кимдир "Бавария"ни аллақачон инқироз кўчасига кириб қолганини таъкидлаётган бўлса, бошқа бировлар хулоса қилишга шошилаётишгани йўқ. Дортмунддан учралган мағлубият, ЕЧЛдаги муваффақиятсиз ўйинлар, пешқадамликни дебютант жамоага топиширилгани "Бавария" манзилига танқид ёмғирларини ёғдирмоқда. Ниҳоят "Бавария" ҳам ички чемпионатда босимни ҳис қилишни бошламоқда. Бу эса уларга яхши тарафлама таъсир қиладими ёки аксинчами?
Кетма-кет муваффақиятсиз ўйинларни ўтказган "Бавария" ўз уйида "Байер"ни қабул қилади. Рожер Шмидт шогирдлари учун мавсум кўнгилдагидек бошланмаган эди. Аста-секин Шмидт жамоадаги муаммоларни бартараф этди ва натижалар ўзгара бошлади. Жамоа 11-турдан сўнг 9-ўринга кўтарилиб олди. "Аспиринликлар" куни кеча ЕЧЛ гуруҳ босқичидан чиқиш вазифасини уддалашди. Табиийки жамоанинг кайфияти анча яхши. "Бавария"да эса аксинча. Айнан шу жиҳат "Байер"га ушбу ўйин олдидан қандайдир устунлик тақдим этиши мумкин. Қолган барча жабҳада "Бавария" рақибидан устун ва кучлироқ. Лекин Шмидт Тухель ёки Қурбон Бердиев (Кириченко) қилган ишни бехато уддалай олса, унда "Байер" Мюнхендан очко олиб қайтиши мумкин.


Бундеслигани энг ёмон бошлаган клуб бу "Шальке". Лекин жамоа охирги турларга келиб ниҳоят ўз қаддини кўтариб олди. Гельзеркирхенликлар қуйи поғонадан 11-ўринга қадар кўтарилиб олишди. Бу турда "Шальке" ўз майдонида "Дармштадт"ни меҳмон қилади.
Турнинг сўнгги баҳси эса "Герта" ҳамда "Майнц" жамоалари ўртасида кечади.
"Герта" ҳам ўз ҳисобида 21 очкога эга ва пойтахтликлар совринли ўринлар учун курашишмоқда.


Германия бундеслигаси турдан-турга қизғин тус олмоқда. Дебютант "Лейпциг"нинг шовқин кўтараётгани, "Бавария"нинг кичик инқирози, "Хоффенхайм" 29 ёшли мураббий билан мағлубиятсиз иштирокни давом эттираётгани, "Герта" ҳам юқори ўринлар учун курашаётгани, "Боруссия Дортмунд"нинг янги рақобатчилар билан ўзаро кураши...

Бундеслигани кузатишда давом этинг!

Бундеслига, 12-тур. Турнир жадвали

26 ноябрь.

"Фрайбург" - "РБ Лейпциг" (00:30)
"Айнтрахт" - "Боруссия Дортмунд" (19:30)
"Ингольштадт" - "Вольфсбург" (19:30)
"Гамбург" - "Вердер" (19:30)
"Кёльн" - "Аугсбург" (19:30)
"Боруссия Мёнхенгладбах" - "Хоффенхайм" (19:30)
"Бавария" - "Байер" (22:30)

27 ноябрь.

"Шальке" - "Дармштадт" (19:30)
"Герта" - "Майнц" (21:30)

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика