RU

Последние новости

23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  2 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  17 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  4 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  23 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11

Бугунги "Милан"нинг энг фойдали футболчиси Ибра эмас(ми)? Новости

Бугунги "Милан"нинг энг фойдали футболчиси Ибра эмас(ми)?

А Серия етакчиси таркибидаги кўринмас қахрамон ҳақида

Баҳор-куз мавсумидаги ишончли "Милан" билан бугунги анча кучли "Милан" ўртасида ҳам каттагина фарқ мавжуд. Нақадар ғалати эшитилмасин, Пиолида ўнг қанот ҳимоячиси пайдо бўлди. Стефанонинг футболида фулбеклар жуда муҳим саналади ва гибрид ролни бажаради: тўпнинг жойлашувига қараб, ё вингер, ёки қанотроқдаги марказий ҳимоячиларни, курашлардан кейин назоратсиз қолган тўпларни пойлайдилар, лекин асосийси – тўпни олдинроққа олиб ўтади ҳамда ҳужумларни қайта жонлантиради. Позицион ҳужумда улар – масофани назорат қиладилар.  

Аввал Стефано ҳимоядан чиқишда фақат Теога таяниб қолганди ва чап қанотга алоҳида урғу берилиши, ҳужумлар асосан ўша нуқта орқали ташкиллаштирилиши рақибларга қулайлик яратарди, "Милан" ўйинини тахмин қилиш осонроқ эди. Ҳозир мураббий қўл остида Калабрия бор. Давиде – етакчи "Милан"нинг ўзгарган асосий фигураси: 


  • Ўртача ҳар 90 минутда 4,7 марта тўпни олиб қўйиш (бирга-бир курашларнинг 85% устун келган) – А Серияда энг яхшиси;
  • Ўртача ҳар 90 минутда 6,4 марта прессингга муваффақиятли киришиш (айнан футболчининг прессингга қўшилишидан 5 сония ўтиб, тўпни олиб қўйган) – лигада 13-натижа ва ўз позициясида энг яхши (умумий уринишлар сони инобатга олинганда – умуман энг яхшиси);
  • Ўртача ҳар 90 минутда 5,4 ўйинни сезиларли даражада олдинга етказиш/ўтказиш (бундай тўп узатишлардан кейин жамоа камида 10 ярдга олдинга силжиган. Эътиборлиси, улар ҳимояда туриб амалга оширилмаган) – лигада 20-натижа ва ўз нуқтасида 3-кўрсаткич.


Теодаги атлетизм йўқ, Куадрадонинг энергетикаси ҳам йўқдек – фақатгина кескин вертикал узатма, катта ҳудудни назорат остида ушлаб туриш ва нозик дид билан рақибни босимда ушлаб туриш. Бир-икки ой ичида Калабрия яққол устун жиҳатлари йўқ, мухлислар тезроқ қутилишни истайдиган йигитдан, А Сериянинг энг яхши фулбекларидан бири.

Унинг ўнг қаноти ҳозир – Италиядаги энг яхши ҳимояга эга нуқта ҳисобланади: бошқа исталган клубнинг исталган нуқтасини алоҳида олиб солшитирганда, "Милан" дарвозаси томон Калабриянинг позициясидан камроқ зарба йўлланган.

Тўғри, бу шунчаки статистика, у шунчаки ҳимоячи дерсиз, лекин юқоридагилар факт.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика